Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
V. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Download 100.5 Kb.
|
352 22.12.2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатлар бериш
V. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
30. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган маълумотлар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати давомида ўзгарган тақдирда тадбиркорлик субъекти Бош бошқармага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади ҳамда зарурат бўлганда намуналар ва стандартларни тақдим этади. Бунда ўзгартиришлар дори воситаси ва тиббий буюмнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда Бош бошқарма ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни асосли равишда рад этади. 31. Тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризаси Бош бошқарманинг тегишли бўлинмалари ваколатлари доирасида 90 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади. Тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. 32. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасида келтирилган маълумотларни ўзгартиришни талаб қилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳам ушбу Низом VI бўлимининг 33, 34 ва 35-бандларига мувофиқ амалга оширилади. VI. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатлар бериш 33. Тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи ўзгарганда, фаолият кўрсатиш жойини (почта манзилини) ўзгартирмасдан тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида Бош бошқармага рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт. Ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан Бош бошқармага бевосита ёхуд почта алоқа воситаси орқали, уларнинг етказиб берилганлиги ёки электрон шаклда олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 34. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси дори воситаси ва тиббий буюмни қўллашни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида, ваколатли органнинг аризани қабул қилиш санаси тўғрисидаги белгиси билан амалга оширилади. 35. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда Бош бошқарма берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Бош бошқарма томонидан олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. 36. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштирганлик учун тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризаси Бош бошқарма томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади. 37. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тадбиркорлик субъекти томонидан Бош бошқармага зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Бош бошқармага унинг амал қилиш муддати тугашидан олдин уч ой мобайнида берилиши керак. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади. 38. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда тадбиркорлик субъектининг аризасига биноан унинг дубликати берилади. Бош бошқарма рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликатини ариза, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда — унинг асл нусхаси ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликати берилганлиги учун тадбиркорлик субъекти томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши ёки юбориши шарт. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликати берилганлиги учун Бош бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун дубликат бериш тўғрисидаги ариза берилган санада тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Download 100.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling