Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси


Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси


Download 1.04 Mb.
bet7/10
Sana08.11.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1757596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
- (1)

Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси

  • Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси
  • Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси фармацевтика фаолиятини олиб борадиган тармоқ, янги дорихона ишга туширилаётганлиги ёки лойиҳанинг қайсидир босқичи амалга оширилаётганлигига боғлиқ ҳолда фарқланади. Шундай бўлсада, турли хил бизнес-режанинг умумий бўлган қисмлари мавжуд.
  • Аксарият адабиёт ва қўлланмаларда бизнес-режада акс этиши лозим бўлган қуйидаги асосий бўлимлар келтирилади:
  • – резюме;
  • – дорихона тавсифи;
  • – дорихона тузилмаси;
  • – маркетинг;
  • – таклиф этилаётган дори воситалари ва хизматлар;
  • – дори воситаларини ишлаб чиқариш жараёни;
  • – фармацевтика бозори ва рақобат;
  • – асосий ходимлар;
  • – таваккалчиликлар;
  • – дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича прогноз кўрсаткичлари;
  • – молиявий кўрсаткичлар ва бошқалар.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янгидан фармацевтика фаолияти бошлаётган фармацевтлар томонидан ташкил этилаётган дорихона учун бизнес-режа тузишда қуйидаги намунавий таркибий тузилмадан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янгидан фармацевтика фаолияти бошлаётган фармацевтлар томонидан ташкил этилаётган дорихона учун бизнес-режа тузишда қуйидаги намунавий таркибий тузилмадан фойдаланиш тавсия этилади:
  • 1.Титул варағи.
  • 2. Мундарижа.
  • 3. Резюме.
  • 4. Дорихона тавсифи.
  • 5. Дори воситалари ва хизматлар.
  • 6. Фармацевтика бозоридаги рақобатчилар таҳлили.
  • 7. Фармацевтика маркетингининг режаси.
  • 8. Дори воситаларини ишлаб чиқариш режаси.
  • 9. Ташкилий тузилма ва ходимлар.
  • 10. Таваккалчиликлар таҳлили.
  • 11. Молиявий режа.
  • 12. Иловалар.
  • Албатта, лойиҳанинг йўналиши ва хусусиятларидан келиб чиқиб бизнес-режанинг намунавий таркибий тузилмасига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Энди бизнес-режанинг намунавий таркибий тузилмасини бирма-бир кўриб чиқамиз.
  • 3. Бизнес-режанинг мақсади.
  • Дорихона ва лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот. Дорихона номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили, лойиҳанинг моҳияти ва у амалга оширадиган ҳудуд, лойиҳани ишга тушириш муддати ва жорий ҳолати. Масалан, фармацевтика маркетинги бўйича тадқиқотлар ўтказилганлиги, қурилиш ишлари бошланганлиги, лойиҳани молиялаштириш манбалари изланаётганлиги ва бошқалар, дорихонанинг қисқа ва узоқ муддатли истиқболдаги мақсади ҳамда вазифалари.
  • Ишлаб чиқариладиган дори воситалари, кўрсатиладиган хизматлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва мавжуд имкониятлар. Дори воситаларининг савдо ва халқаро номлари, қўлланилиши, тавсифи ва ўзига хос жиҳатлари, лойиҳани амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар (масалан, лойиҳа географик жиҳатдан қулай ҳудудда амалга оширилиши, зарур бино-иншоотлар, арзон хомашё, етарли тажриба ва малакали мутахассислар мавжудлиги, лойиҳа тегишли ҳудудда ягоналиги ва бошқалар).
  • Талаб этиладиган молиявий ресурс, шу жумладан, ташқи манбалар ҳисобидан. Лойиҳа қиймати, уни молиялаштириш манбалари, хусусан, ўз маблағи ва жалб этиладиган банк кредитлари ёки инвестициялар.
  • Салоҳиятли харидорлар, айрим мавжуд харидорларнинг тавсифи. Салоҳиятли харидорлар, уларнинг ёши, жинси ва жойлашган ҳудуди, айрим мавжуд мижозларнинг тавсифи, харидорлар, беморлар тўғрисидаги бошқа керакли маълумотлар.
  • Рақобатчилар ва улардан фарқли жиҳатлари. Асосий рақобатчилар тўғрисида маълумот, уларнинг кучли ва заиф томонлари, рақобатчилардан фарқли жиҳатлар. Асосий молиявий кўрсаткичлар.
  • Бизнес-режанинг “Молиявий режа” бўлимидаги асосий кўрсаткичлари.
  • 4. Дорихона тавсифи
  • Дорихонанинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шакли, таъсисчилар, ходимлар ва ҳамкорлар.
  • Дорихонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли – хусусий дорихона, оилавий дорихона, масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият ёки бошқалар, дорихонанинг мулкчилик шакли – хусусий ёки оммавий, давлат, таъсисчилар, ходимлар ва ҳамкорларга оид асосий маълумотлар.
  • Дорихона жойлашган манзил, унинг бизнес учун қулай томонлари. Тармоқнинг қисқача тавсифи.
  • Танланган бизнес соҳасининг қисқача тавсифи, ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари.
  • Дорихонанинг қисқа ва узоқ муддатли истиқболдаги мақсади ҳамда вазифалари.
  • Дорихонанинг қисқа муддатли истиқболдаги, яъни 1 йилгача муддатдаги ҳозирда иш олиб борилаётган ва дастлабки йилда эришиладиган ва узоқ муддатли истиқболдаги, яъни 1 йилдан юқори муддатдаги, келгуси йилларда эришиладиган мақсади, бунда молиявий ва номолиявий характердаги мақсад кўрсатилиб, улар умумий эмас, балки аниқ бўлиши муҳим. Масалан, янги мижозларни жалб қилиш эмас, балки 2022 йил 1 январгача 100 та янги мижозларни жалб қилиш, дорихонанинг асосий вазифалари, масалан, замонавий ихчам технологияларга асосланган дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ходимларни ёллаш ва уларнинг малакасини ошириш, нарх ва сифат орқали рақобат қилиш йўли билан фармацевтика бозорининг мақсадли сегментини эгаллаш ва бошқалар.
  • Лойиҳанинг моҳияти, уни амалга ошириш муддатлари ва босқичлари. Асосий фармацевтика фаолияти ва қўшимча турлари, ишлаб чиқариладиган дори воситалари, етказиб берувчилар ёки истеъмолчилар билан олдиндан тузилган шартномалар (агар мавжуд бўлса).
  • Ишнинг ўзига хос жиҳатлари (мавсумийлик, иш кунлари, иш вақти ва бошқалар). Танланган бизнес соҳадаги шахсий тажриба.
  • SWOT-таҳлил натижалари.
  • Таҳлил натижаларини баён қилишда келтирилган тавсиялардан фойдаланган ҳолда қисқа иборалардан ёки тўлиқ гаплардан фойдаланиш мумкин.
  • Масалан:
  • – лойиҳа номи;
  • – дорихона логотипи (агар мавжуд бўлса);
  • кучли томонлари;
  • – заиф томонлари;
  • – юқори малакали фармацевт кадрлар;
  • – хомашё базасининг етарлилиги;
  • – ускуна нархининг қимматлиги;
  • – маркетинг бюджетининг кичиклиги;
  • – импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқарилиши;
  • – ҳудудда ягона бўлган ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши;
  • имкониятлар;
  • – таҳдидлар;
  • – янги рақобатчилар;
  • – ноқулай иқлим.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling