Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси


Download 1.04 Mb.
bet1/10
Sana08.11.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1757596
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
- (1)

Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
  • БИЗНЕС-РЕЖАНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
  • Режа
  • 1. Бизнес-режа аҳамияти, моҳияти
  • 2. Бизнес-режанинг мақсади, вазифалари ва тузишдаги айрим алоқадорликлари
  • 3. Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси, дори воситалари истеъмолида рақобатчилар таҳлили
  • 4. Фармацевтика маркетингининг режаси, дори воситаларини ишлаб чиқариш режаси, ташкилий тузилма ва ходимлар, таваккалчиликлар таҳлили, молиявий режа ва иловалар.
  • Бизнесни режалаштириш янги бизнесни ташкил этиш йўлидаги муҳим бўғин ҳисобланади. Бизнес-режа – бу дорихонанинг келгуси фармацевтика фаолиятидаги барча муҳим жиҳатларини тавсифловчи, дуч келиниши мумкин бўлган, муаммоларни таҳлил қилувчи ва ушбу муаммоларни ҳал этиш йўлларини белгиловчи ҳужжатдир.
  • Тўғри шакллантирилган бизнес-режа “Ўйланган иш, сармоя киритишга арзийдими ҳамда у сарфланган куч ва маблағларни қоплайдиган даромад келтирадими?” деган саволга аниқ жавобдир. Мукаммал даражада шакллантирилган бизнес-режа тадбиркорларга нафақат молиявий ресурсни жалб қилишга ёрдам беради, балки дастлабки босқичдаёқ бизнесни амалга оширишдаги муҳим стратегик йўналишларни, аниқ белгилаб олиш имконини беради.

Бизнес-режа қайси усуллар орқали ва қандай ресурс ҳисобига қўйилган мақсадга эришилмоқчи эканлигини тавсифловчи ўзига хос “Йўл харитаси” вазифасини ўтайди. Шунинг учун, янгидан фармацевтика фаолиятининг бошлаётган тадбиркор учун бизнес-режа тузиш тартибини пухта ўзлаштириш муҳим ҳисобланади. Албатта, бу ишда маслаҳатчилар ва мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Лекин, консальтинг фирмалари сифатли бизнес-режа тузиб бериши учун яхшигина ҳақ талаб қилишларини инобатга оладиган бўлсак, бу ишни минимал харажатлар ҳисобига ўзингиз амалга оширганингиз маъқул эмасми? Қолаверса, бизнес-режангизни шахсан ўзингиз ишлаб чиқсангиз, келгуси фармацевтика фаолиятингизни моделлаштириш имкониятига эга бўласиз, шунингдек, иродангизнинг мустаҳкамлигини ҳамда ғоянгизнинг пишиқлигини яна бир бор синовдан ўтказасиз.

  • Бизнес-режа қайси усуллар орқали ва қандай ресурс ҳисобига қўйилган мақсадга эришилмоқчи эканлигини тавсифловчи ўзига хос “Йўл харитаси” вазифасини ўтайди. Шунинг учун, янгидан фармацевтика фаолиятининг бошлаётган тадбиркор учун бизнес-режа тузиш тартибини пухта ўзлаштириш муҳим ҳисобланади. Албатта, бу ишда маслаҳатчилар ва мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Лекин, консальтинг фирмалари сифатли бизнес-режа тузиб бериши учун яхшигина ҳақ талаб қилишларини инобатга оладиган бўлсак, бу ишни минимал харажатлар ҳисобига ўзингиз амалга оширганингиз маъқул эмасми? Қолаверса, бизнес-режангизни шахсан ўзингиз ишлаб чиқсангиз, келгуси фармацевтика фаолиятингизни моделлаштириш имкониятига эга бўласиз, шунингдек, иродангизнинг мустаҳкамлигини ҳамда ғоянгизнинг пишиқлигини яна бир бор синовдан ўтказасиз.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling