Фармацевтика иқтисодиёти


VII БОБ. ФОЙДАНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   274
100


VII БОБ. ФОЙДАНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА 
ИСТИҚБОЛИНИ АНИҚЛАШ
Бу бобда сиз қуйидаги саволларга жавоб топасиз:
1. Ялпи даромадни таърифланг.
2. Дорихонада фойда қандай ҳосил бўлади?
3. Савдо устамасини таърифланг.
4. Ялпи даромаднинг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари қандай?
5. Ялпи даромад ҳужжатига товар гуруҳларининг ўзгаришини 
таъсири қандай?
6. Соф фойдага таъсир этувчи омиллар нималар?
7.1. Ялпи даромаднинг иқтисодий таҳлили ва 
истиқболини аниқлаш
Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитида даромад 
орттириш дорихонанинг асосий мақсадларидан биридир.
Дорихона муассасалари хўжалик ҳисоби принципларига риоя 
қилишлари керак. Булардан дорихоналар ўз харажатларини ўзлари 
қоплаб, фойда олишлари керак. Демак, дорихона даромадларидан 
харажатларга сарфлаб, соф фойда олишлари зарур. Фойда дорихонанинг 
дори воситалари ва бошқа дорихона ассортименти товарларини чакана 
нархларда сотилган суммадан улгуржи, сотиб олинган нархлар 
суммаларининг фарқи ҳисобига ҳосил бўлади.
Ялпи даромад — бюджет билан кундалик ҳисоблашишларни қоплаш 
манбаи. Ялпи даромаднинг кўплигига қараб, дорихонанинг иқгисодий 
жиҳати самарали деб хулоса чиқариб бўлмайди, чунки дорихона 
даромаддан ташқари харажатлар ҳам қилади. Ялпи даромад дорихона 
ассортименти товарларини сотилиши асосида ва сотишдан ташқари 
бошқа фаолиятидан ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Ялпи даромад кўрсаткичига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
— ялпи даромадни ўсиши;
— товарлар сотиб олиш ва уларни даволаш-профилактика 
муассасаларга, аҳолига согиш қовдалари, товар номенклатурасига биноан 
савдо тузилиши.
Ялпи даромад мутлоқ кўрсаткичларда сўмда, савдо ҳажмининг 
улгуржи ва чакана нархлари фарқи сифатида аниқланади. Нисбий 
кўрсаткичлар фойданингдаражаси чет эл адабиётларида савдо маржаси

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling