Россия Федерациясида мақсадли кредит уй жиҳозларини,
автомашина, аудио-видео аппаратураларини, музлаткичларни,
компьютерларни ва ҳоказо сотиб олишга берилади. Бунда аҳоли
оладиган қарз 5 йилга берилади.
Т и ж о р а т б а н к л а р и , «А сака б а н к » , « М и л л и й б а н к » ,
«Ўзсаноатқурилиш банк», «Пахта банк» ва бошқа банклар фуқароларга
автомобиль сотиб олиш учун имтиёзли кредит беради. «Авгожамғарма»
деб номланган ҳисоб рақами очилади. Нексия, Тико, Дамас, Матиз ва
бошқа турдаги автомобиллар суммасининг 60
фоиз микдорида пул
йиғилгач, банк қолган 40 фоизнинг суммасини қарз беради. Қарз бир
йил муддатга берилади. Банкнинг қисқа мудцаггли кредит фоизи ставкаси
йилига 18% ни ташкил этади.
Тижорат банклари тадбиркорларга кредитни шаргнома асосида
беради. Шартномани тузиш учун қуйидаги ҳужжатлартопширилади:
—
кредит олиш учун ариза;
— бизнес режа;
— сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерлик баланси. Баланс
маҳаллий солиқорганлари томонидан тасдик,панади;
— дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги
маълумот;
— мол-мулк ёки қимматли қоғозлар ҳақида гаров.
Банклар кредит бериш ҳақидаги хулоса учун 10 кун муддат
берилади, вилоятлардаги тижорат банклари учун 15 кун, республика
миқёсидаги банкларга эса 20 кун берилади.
Ш ундан сўнг мижозга ссуда ҳисоби
очилади ва товар-моддий
бойликлар учун тўлов хабарномалари пул ўтказиш йўли орк^ли амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: