249
Ч иқим -кирим юкхати бланклари м оддий жавобгар шахсга
номерланган ҳолда махсус журналда акс эттирилиб топширилади.
Сотилган товарлар тушумидаги пуллар дорихона кассасига
топширилади. Бунда кирим касса ордери квитанция корешоги билан
тушум топширган шахсга топширилади. Квитанцияда тушум тушган
сумма ва сана кўрсатилади.
Дорихона бўлимлари бўйича товар, моддий бойликлар ҳисоби
ва улардан тушган тушумнинг топширилиши алоҳида жавобгар шахс
томонидан кирим-чиқим ҳужжатлари асосида расмийлаштирилади,
ҳамда белгиланган муддатда дорихона мудирига ҳужжат асосида товар
ҳисоботида қайд этилади.
Дорихона шохобчаларида моддий жавобгар шахслар камида бир
ойда бир марта ва унинг бўлимларини ходимлари эса ярим ойлик
товар ҳисоботларини 2 нусхада тузадилар. Ҳисобот топшириш
муддатлари дорихона мудири томонидан белгиланади.
Товар ҳисоботининг кириш қисмида товар идишининг ой
бошидаги қолдиғи келиб тушган барча товар ва тараларнинг барча
турлари, чиқим қисмида эса товар сотувидан тушган тушум суммаси,
у эса дорихона ҳисоб ракдмига ҳисобот даврида тушиши лозим бўлади
ва расмийлаштирилади. Товар ҳисоботининг биринчи нусхаси барча
кирим ва чиқим ҳужжатлари билан бирга дорихона бухгалтериясига
ўтказилади. Топширилган ҳисобот бош ҳисобчи ёки ҳисоб назорат
гуруҳи ходими томонидан текширилади.
Ҳисобот ва ундаги ҳужжатлар текширилганда қуйидагиларга
эътибор бериш керак:
а) ҳисобот даври бошидаги қолдиқсуммасинингаввалги товар
ҳисоботининг маълумотларига мос келиши;
б) ҳисобот давригача дорихонадан берилган товар ва бошқа
бойликлар кириминингтўлиқлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |