қиймати шу бўлимнинг ҳисоботида чик^м, товар олган бошқа бўлим
ҳисоботида эса кирим сифатида расмийлаштирилади.
Юқорида қайд этилган товарлар чиқимини ҳисобга олиш товар
ҳисоботининг чиқим қисмида ва дорихона ҳисоботида акс этгирилади.
Ҳар бир жараён бўйича хронологик кетма-кетлигида ҳисобга
олинадиган товар моддий бойликлар киримидан фарқланиб,
ҳисоботнинг чиқим қисмида бир ой давомида ёзилади. Ҳисоботнинг
чиқим қисмига балансдан чиқарилган товарлар, идишлар ва
материаллар ҳар бир ҳужжат бўйича алоҳида расммйлаштирилади.
Таъминотчига товарни қайтаришда ёки бошқа дорихонага ўтказишда
ҳисоботнинг номери ва санасига ҳамда юқори ташкилот рухсат-
номасига эътибор берилади. Бошҳа дорихоналарга товарларни бериш
фақат юқори ташкилотларнинг маркаалашган бухгалтериясининг ёзма
фармойишига асосан амалга оширилади.
Дорихона \и со боти н и н г чиқим қисмидаги барча ёзувлар
тугатилгач, товар, идиш ва бошқа моддий бойликлар бўйича жами
ҳисобланади, кейин эса товар баланси формуласи бўйича қолдиқ
аник^анади (ой бошидаги қолдиқ + кирим — чиқим ва товарнинг
бошқа харажатлари). Ой охиридаги товар қолдиғи суммаси шу чоракка
юқори ташкилот томонидан белгиланган товар ғамламаларининг
меъёри билан солиштирилади. Бунда фақат сумма эмас, балки
ғамламанинг кунлардаги меъёрига ҳам эътибор берилади. Меъёрга
риоя қилиш назорати дорихона мудири ва юқори ташкилот томонидан
олиб борилади.
Ёрдамчи материалларни ҳисобга олнш
Дори воситаларини тайёрлаш, бериш, кддоқпаш, рецептура вдишни
ювиб тозалаш ва дорихонада санитар тартибни сакдаш учун ёрлиқпар,
пробкалар, капсулалар, сигнатуралар, резина ҳалқалар, пергамент,
Do'stlaringiz bilan baham: |