доктори илмий даражаси учун, бригада ишини ташкил қилган
бригадирларга қўшимча тўловлар, ишлаб чиқариш сабабларига иш
туриб қолишни, мажбурий иш қсшдиришларни, ўринбосарлик вақгида
лавозими учуи бўлган ойликдаги фарқларни тўловлари, талабалар
ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилинганидаги қўшимча
тўловлар, ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш ва ортиқроғини
амалга ошириш учун мукофотлар миқдорлари киради.
Қўшимча иш ҳақи тўловига асосий, қўшимча ва ўқув таътиллари,
ишлатилмаган таътил учун қоплашлар, дам олиш нафақалари,
четланган вақги учун тўловлар, ёш болали оналарнинг танаффуслари
тўловлари, бепул маиший хизматлар учун тўловлар, даалат ва жамият
мажбуриятларини бажарганлик вақти учун тўловлар, ҳарбий
йиғинларда бўлгандаги вақг учун тўловлар киради.
Иш ҳақи фондига қуйидагилар киритилмайди; мукофотлаш
тўғрисидаги ҳолатда кўзда тутилмаган ишчи ва хизматчиларнинг
бир марталик пул мукофотлари: изланувчанлик ҳамда ихтирочилиги
учун мукофотлар; бир суткалик ва оширилган тўловлар; корхоналар
тўлайдиган ўқишдагиларнинг стипендиялари; ижтимоий суғурта
маблағларидан тўланадиган вақгинчалик ишга лаёқатсизлик ва нафақа
пуллари; ўқув юртини тугатгунча ёш мутахассисларга таътил вақги
учун нафақалар, бола туғилиши учун, кам таъминланган оилалар
болалари учун тўланадиган пуллар; ишчи ёки хизматчи саломатлигига
келтирилган зиён ҳолатида иш ҳақи ёки бошқа харажатларни қоплаш;
бепул берилган махсус кийимлар оёқ кийимлар, махсус озуқанинг
нархи вабошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ
гўлашнингтакомиллаштирилган тизимини гасдиқлаш тўғрисида»ги
Do'stlaringiz bilan baham: |