Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   274
Ялпи даромад: 
сум м аси. млн. сўм.
2.0
1.8
-0 .2
Д араж аси. 
%
20.0
15,0
-5 .0
90.0
Ҳ и собот йилида дорихона савдо ҳажми чакана нархда 2,0 млн. 
сўмга, улгуржи нархда 2,2 млн. сўм бўлган. Савдонинг ўсиш даражаси 
чакана нархларда 120,0%, улгуржи нархларда 127,5% ва у жорий
102


йилда ялпи даромадга салбий таъсир этди. Ялпи даромад суммаси 
базис йилда 2,0 млн. сўм, ҳисобот йилида 1,8 млн. сўм ёки 0,2 млн. 
сўмга камайди ва у ялпи даромад даражасини 5,0 %га пасайтирди. 
Бунинг биринчи сабаби савдо устамасининг камайганидир, базис 
йилда у 25,0 % (2,0 8 * 100,0=25,0), жорий йилда эса -17,6 % 
(1,8 10,2 100,0=17,6).
Ялпи даромад даражасининг камайиши дорихонанинг 
рентабеллигига салбий таъсир кўрсатади.
Ялпи даромаднинг ўзгариши ҳар хил омилларга боғлиқ бўлиши 
мумкин. Савдо ҳажмининг ўсиши ялпи даромаднинг ўсишига олиб 
келади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу қонуният турғун 
иқгисодий шароитларда юзага чиқади, инфляция, нарх ҳосил бўлиши 
соҳасидаги янги давлат сиёсати ва бошқа сабаблар бу боғлиқликка 
аниқ ўзгаришлар киритади. Савдо ҳажмининг ассортименти
гуру^пари ҳар хил савдо устамаси даражасига нарх ҳосил бўлиш 
усуллари ва савдо устамасига эга бўлганлиги сабабли товар айланиши 
гуруҳлар бўйича ялпи даромаднинг ўсишига катга таъсир кўрсатади. 
Масалан, “Дори-дармонлар ва кимёвий товарлар” гуруҳини дори 
воситаларининг кўп қисми: мажбурий ассортиментга кирувчи, асосий 
дори воситалари, имтиёзли дори воситалари рўйхатлари савдо 
устамаси қийматларида чекланишларга эга.
Бошқа ассортимент гурух/гарида бундай чекланишлар йўқ, демак 
нарх аҳоли эҳтиёжига қараб белгиланади. Бундан ташқари ҳар бир 
гуруҳнинг ичида паст савдо устамасига эга дори воситалари ҳам 
ялпи даромаднинг умумий кўрсаткичларига таъсир этади. Шундай 
қилиб, ассортиментнинг оқилона сиёсати бу иқтисодий 
кўрсаткичнинг керакли даражасигача шаклланишига олиб келиши 
мумкин. Ялпи даромаднинг пасайиши чакана, улгуржи ва эркин 
нархларнинг ўзгаришига боғлиқ. Дорихонанинг ўзида савдо усгамаси 
даражаси дори воситаларининг у ёки бу рўйхатга тегишли эканлигига 
боғлиқ, шунинг учун нарх ҳосил бўлиш сиёсатини ишлаб чиқиш 
зарур.
Ҳисобот давридадори-дармонлар гуруҳинингҳиссаси қисқариб, 
бошқа гуруҳлар ҳиссаси ортган. Савдо устамасининг ҳамма гуруҳлар 
бўйича даражаси ва ялпи даромад даражасининг қам камайганини 
таъкидлаб ўтиши керак.
а) 
савдо ҳажмининг ялпи даромад ҳажмига сўмлардаги 
таъсирини аник,лаш учун савдо ҳажмида бўлган ўзгаришни базис 
йилидан савдо устамасининг ўртача даражасига кўпайтириш керак:
103



Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling