Фармацевтика иқтисодиёти


меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (йшлик)


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   274
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (йшлик)
ходимнинг ўртача ойлик иш 
ҳақи
х ходимнинг режалаштирилган рўйхатдаги ўртача сони х 12
Ходимларнинг сони штат ва штатли меъёр бўйича белгиланади.
Муомала харажатларига иш ҳақи фонди ажратмалари киради:
Пенсия фонди — 24,2%; ижтимоий суғурта фонди — 0,2% ; 
бандлик фонди — 0,5%.
98


Назорат аналитик лаборатория сақпаш харажатлари дорихоналар 
орасида ҳар бир дорихона учун, ҳар бир дори воситаси таҳлили учун 
белгиланган миқдорга боғлиқравишда лабораториядаги таҳлил нархи 
бўйича тақсимланади. Якка тартибда ва олдиндан тайёрлаб 
қўйиладиган дориларнинг меъёри 0,1%дан 0,3%гача бўлади.
Алоҳида моддалар бўйича ҳисоблашлар олиб борилгач харажатлар 
умумий суммаси аниқланади.
Муомала харажатларининг ўртача даражаси сифатли кўрсаткич 
ҳисобланиб, у харажатлар суммасини сотиш режасига бўлиб, 100%га 
кўпайтириб топилади.
Демак, товарларни ишлаб чиқариш ва 
сотиш 
харажатларини 
режалаштириш ва истиқболини аниьуташ дорихона муассасалари 
фаолияти самарадорлигининг асосий шартларидан бири бўлиб, 
муомала харажатларини даврий равишда пасайиши — муассаса 
рентабеллигини оширишнинг асосий воситасидир.
Хулосалар
1. Фармацевтика корхоналарида харажатлар даражаси савдо 
корхоналарига нисбатан юқори ҳисобланади.
2. Фармацевтика корхоналаридаги ўртача харажат даражасини 
қуйидаги усуллар билан камайтириш мумкин:
- аҳолини дори воситапар билан таъминлашни рационал ташкил 
этиш;
- фармацевтика ходимлари меҳнат унумдорлигини оширувчи 
замонавий техналогияни амалиётга татбиқ этиш;
фармацевтика маҳсулотлари таннархини камайтириш 
дистрибьюте тармокугари фаолиятини барпо этиш;
- тайёр дори воситалари ва дорихонада тайёрланадиган дори 
воситаларининг ҳажмини ошириш;
- фармацевтик кадрлардан рационал фойдаланиш.
Назорат саволлари
1. Дорихона муомала харажатлари ҳақида тушунча беринг.
2. Муомала харажатларини таърифланг.
3. Дорихона муомапа харажатлари таҳлилининг асосий вазифалари 
нимадан иборат?
4. Дорихонада муомала харажатларини режалаштириш усуллари 
қандай?
99


Лдабиётлар
1. Лобутева Л.А., Логуткина Т.П. Информационное обеспечение 
фармацевтического бизнеса: Учеб. пособие для студ. фарм. фак-М.: 
ММА им. И.М. Сеченова. 2000. 68 с.
2. Прокопишин В., Сафта В., Брумэрел М. Основм фармацев- 
тической деятельности: / Учебник. Издательско-полиграфическая 
фирма «Типофафиа Сентрала» Кишинэу. 2003. 486 с.
3. Косова И.В. Организация и экономика фармации. Учебное 
пособие для студ. фарм. фак-М: ММА им. И.М. Сеченова. 2004. 
398 с.

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling