Нинг ижтимоий сиёсати режа


Download 56.3 Kb.
bet1/6
Sana01.05.2023
Hajmi56.3 Kb.
#1419689
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-Мавзу


10-МАВЗУ. ЖАМИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ СОҲАСИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ
Режа
10.1. Жамиятминг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий ривожланишидаги ролл
10.2. Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати
10.3. Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари ва усуллари
10.4. Давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан таъминлаш
10.5. Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш даражасининг ўсиши
10.6. Кам таъминланган аҳиолини ижтимоий ҳимоялаш


Таянч сўз ва иборалар: Ижтимоий соҳа, ижтимоий-маданий мақсадларга давлат хара-жатлари, аҳоли ижтимоий ҳимоясига харажатлар, ҳаёт кечириш минирнуми, энг кам иш ҳақи, юқори нарх, энг кам пенсия, соғлиқни сақлашга харажатлар, қашшоқлик.


10.1. Жамиятминг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий
ривожланишидаги ролл
Ижтимоий соҳа — бу аҳолини турмуш даражаси, ҳаёт тарзи ва уларнинг фаровонлиги билан бевосита боғлиқ бўлган тармоқлар, корхоналар мажмуйидир. У ўзида хизматлар соҳасининг барча тармоқларини (таълим, соглиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, уй-жой коммунал хизматлари, йўловчи ташиш транспортлари, алоқа) мужассамлаштиради.
Ушбу соҳа тармоқлари ва корхоналарининг бир қисми бевосита мустақил хўжалик юритувчи корхона ва ташкилотларга тааллуқли бўлса, қолган қисми давлатга тегишли корхона ва ташкилотлар ҳисобланади. Унга мос тарзда, уларнинг таркиби ва ривожланиши хўжалик органлари ресурслари, давлат буджети русурслари ва давлат буджетдан ташқари фондлари ҳисобидан молиялаштирилади. Ижтимоий соҳанинг давлат буджети ва буджетдан ташқари фондлардан молиялаштириладиган қисмига давиат бевосита тартибга солиш таъсирини кўрсатади, қолган қисмига эса билвосита қонун чиқариш, қарорлар қабул қилиш йўли билан таъсир кўрсатади.
Ижтимоий соҳанинг ривожланганлик даражаси, унинг ҳолати авваламбор моддий ишлаб чиқаиишнинг ривожланганлиги билан боғлиқдир. Бироқ тескари муносабат ҳам мавжуд, яъни, ўз навбатида, у ишлаб чиқаришни ривожланишига таъсир кўрсатади. Ижтимоий соҳанинг ривожланганлик даражаси давлатнинг иқтисодий сиёсати ва иқтисодий муносабатлар тизими билан узвий боғлиқдир.
Ҳозирги кунда жамиятнинг ривожланишида ижтимоий соҳанинг роли ошиб бормоқда. Ижтимоий соҳанинг устун даражада ривожланиб бориши ижтимоий соҳада банд бўлганлар улушининг ошиб бориши бунга мисол бўла олади.
Жамият ривожланишида инсон омилининг роли муҳим бўлиб, у доим ошиб боради. Иқтисодий ўсишда илмни ва соғлиқни таъсирини ўсиб бориши ҳақида жаҳон банкининг 1998/1999-йиллар учун «Ривожланишда илмнинг хиссаси» номли ҳисоботида тўхталиб ўтилади. Ходимларнинг маълумоти, малакасининг ошиши ЯлМ да ушбу омиллар ҳисобига ўсиш улушида намойн бўлади. Масалан, Америка иқтисодчиси Э.Денисон тахминига кўра 1929—1982-йилларда миллий даромад ўсишининг 14 % маълумот, малакани ошириш ҳисобига 21 % меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳисобига эришилган.
Ишчилар малакасининг ўсиши — меҳнат унумдорлигми оширишнинг муҳим манбайидир, бироқ ишлаб чиқарувчи соглиғини мустаҳкамлаш эса ходимларнинг касалликлари туфайли унумдорликнинг пасайишига ва касаллик даври учун нафақалар тўлаш бўйича харажатларнинг қисқариши олиб келади.
Бу Россия Фанлар Академияси Иқтисодиёт институтига хулоса чиқаришга асос бўлди, яъни «мамлакатнинг риво-жланганлик даражаси ижтимоий соҳага қилинган харажатлар билан тўғридан тўғри боғлиқликда*1.
Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида давлат буджети харажатлари ЯлМ га нисбатан 33-50 % ташкил этади. Масалан, бу кўрсаткич 2001-йилда: АҚШ - 31,9 %ни, Буюк Британияда — 39,7 %ни, Германияда — 46,5 %ни, Италияда - 47,2 %ни, Францияда - 52,1 %ни, Швецияда - 59,7 %ни, ЭХ мамлакатларида — 46,1 %ни ташкил этди. Бундан буджет харажатларининг салкам ярми ва ундан ошиғи давлат томонидан ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланилади.
Ривожланган давлатнинг асосий буджет харажатларини ижтимоий-маданий харажатлар ташкил этади. Давлат буджетининг ижтимоий-маданий харажатлари асосини таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий тўловлар, яъни пенсия, нафақалар тўловлари ташкил этади. Масалан, 1999-йилда 1990-йилга нисбатан аҳолини катта ёш-дагиларига таълим беришнинг ўртача йили қуйидагича ошди:
Италияда 5,5 йилдан 13,5 йилгача, Японияда 9,9 йилдан 17 йилгача, АҚШда 11,3 йилдан 19,6 йилгача.
Шу тарзда ХХ асрнинг иккинчи ярмида умумий тенден-сиянинг ривожланиши, яъни ижтимоий соҳанинг ривожианишида, инсон омилига қўйилмаларнинг ўсишида ва булар орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда давлатнинг роли ошиб борди.
Бу соҳадаги мураккаб ва асосий муаммолардан бири — бу вазифаларни чегаралаш, яъни кўпроқ мақсадга мувофиқ бўладиган қайси вазифаларни давлатга бериш ва қайсиларини мустақил хўжалик юритувчи субектларда қолдириш.
Давлат буджети харажатларида ижтимоий ҳимоя харажатлари асосий ролни эгаллайди. МДҲ ва Ғарб мамлакатларида ушбу харажатларни таққослашда ғарб статистикасида шу гуруҳ харажатларига ижтимоий трансфертлардан ташқари соғлиқни сақлаш харажатлари ҳам қўшилишини ҳисобга олиш зарур.
Бу ҳолатда нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик органлари ресурслари ҳисобига ижтимоий ҳимоя харажатларининг катта қисмини молиялаштириш кўринишларига эга бўлиш лозим.



Download 56.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling