Нинг ижтимоий сиёсати режа


Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш даражасининг ўсиши


Download 56.3 Kb.
bet5/6
Sana01.05.2023
Hajmi56.3 Kb.
#1419689
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-Мавзу

10.5. Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш даражасининг ўсиши
Аҳолининг турмуш даражаси кўп жиҳатдан уй хўжаликлари-нинг жамғарилган активлари ва оилаларнинг жорий даромадларига боғлиқ бўлади. Ўзбекистондаги оилаларнинг 98 фоизи, жорий моддий ҳолатидан қатъий назар, ўзларининг хусусий мулки бўлган шахсий тураржойларига эга. Оилаларнинг катта қисми, жумладан, қишлоқ жойларида яшовчи кам таъминланган алиолининг катта қисми эса — 96,7 фоизи, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ёки кичик тадбиркорлик фаолиятини юритиш мумкин бўлган, мерос қилиб қолдириладиган томорқа ерларига эга (10.5.1-жадвал).
10.5.1-жадвал
Оилаларнинг ўз уй-жойи ва мерос қилиб қолдирадиган томорқа ерлари Миан таъминланганлиги

Жорий даромадлар бўйича квинтиллар

Квинтилда ўз уй-жойига (индивидуал уй ёки кўп хонадонли уйда квартирага) эга бўлган оилалар салмоғи, (%да)

Квинтилда томорқа ерига эга бўлган оилалар салмоғи, (%да)

1 квинтил

98,2

87,3

5 квинтил

97,8

56,2

Яшашжойи







Шаҳар

94,9

51,9

Қишлоқ

98,3

96,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
■Турмуш даражасининг муҳим хусусияти аҳоли учун муносиб турмуш шароитини таъминлайдиган коммунал хизматларнинг асосий турларидан фойдаланиш имкониятлаии ҳисобланади.
Мамлакатимизда 1990—2010-йиллар давомида иккита мақсадли давлат дастури — Аҳолини тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурлари амалга оширилди. Мазкур дастурларни амалга ошириш мобайнида, давлат буджети ва буджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, халқаро молиявий институтларнинг жалб қилган кредитлари ҳисобидан 114,2 минг км масофада сув тармоқлари ва 77,3 минг км. масофада газ тармоқлари қуриб битказилди. 2012-йилнинг бошидаги ҳолатига кўра, аҳолининг марказлашган сув таъминотидан фойдаланиш даражаси 82,6 фоизни, газ учун эса — 83,7 фоизни ташкил этди.
10.5.2-жадвал
Уй хўжаликларининг коммунал хизматнинг асосий турлари билан таъниинланганлик даражаси

Коммунал хизмат турлари

Бу хизматлардан фойдаланадиган уй хўжаликлари салмоғи, (%да)

2001-й.

2003-й.

2005-й.

2012-й.

Совуқ сув таъминоти

81,4

81,8

82,2

82,6

Табиий газ

76,1

79.8

80,6

83.7

Манба; Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Шу билан бирга, сув ва газ таъминоти инфратузилмасининг катта қисмини таъмирлаш талаб этилади; кўплаб уй хўжаликлари коммунал хизматларнинг ушбу турлари билан таъммланмай азият чекмоқда. Бундай ҳолат кам таъминланган оилаларга ҳам, даромади юқори оилаларга ҳам таъсир кўрсатади. Бироқ кам таъминланган оилаларнинг коммунал хизматлардаги етиш-мовчиликларни муқобил манбалардан тўлдириш имкониятлаии камроқ.
Шаҳар ва қишлоқ уй хўжаликлари ўртасида ижтимоий инфрату-зилмадан фойдаланиш имконияти даражаси бўйича тафовут табиий газ бўйича унчалик катта эмас, бироқ марказлашган сув таъминоти бўйича сезиларли ва канализация бўйича ундан ҳам юқори (10.5.3-жадвал).
10.5.3-жадвал
Аҳолининг ичимлик суви, табиий газ ва бошқа коммунал хизмат турлари билан таъминланганлик даражаси (% Мисолида)

Кўрсаткичлар

1990

2000

2009

2015

Сув таъминоти

64

80,4

82,3

82,6

Шу жумладан

Қишлоқ аҳолиси

55

72,3

75,6

75,8

Табиий газ

44,6

76,1

83,2

83,7

Шу жумладан

Қишлоқ аҳолиси

19,3

65,9

77,2

77,7

Марказлашган иситиш сув тизими

29,1

35,4

41

41,0

КанаУзация

25,5

28,3

37

37,1

1 кишига тўғри келадиган уй-жой майдони м2

12,1




14,9

15,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Республикада 1996-йилдан бошлаб аҳоли жон бошига ўртача тўғри келган пул даромадлари ўсишининг ижобий динамикаси вужудга кела бошлади. Кейинги йиллар давомида аҳоли реал даромадларининг ўртача ўсиши 16,2 фоиз атрофида бўлди. 2012-йилда реал даромадлар 17,0 %га ўсди.

Download 56.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling