Фармацевтика таълим ва т а д к щ о т институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/32
Sana25.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1719617
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
фармацевтика тармогини бошкариш тизими-1

Фармакология 
кумитаси 
дори 
воситалари
диагностика 
ва 
профилактика воситаларини тиббиёт амалиётида куллаш максадида уларнинг 
клиникагача ва клиник синовларини утказиш учун белгиланадиган талабларни 
ишлаб чикиш, бу синов натижаларини тахлил килиш, дори воситаларининг 
тиббиёт амалиётига татбики учун тавсиялар ишлаб чикиш каби йуналишлар 
буйича фаолият юритувчи орган хисобланади.
Фармакология кумитаси самарасиз ва эскирган дори воситаларини 
Давлат Реестридан чикаришга тавсия этиш ва бошка яна катор вазифаларни 
бажаради.
Фармакопея кумитаси УзР Согликни саклаш вазирлиги, фармакопея 
кумитаси вазирликнинг 1992 йил 14 апрелдаги 227-сон буйругига асосан 
биринчи марта Тошкент фармацевтика институти кошида ташкил этилди. 1994 
йил 22 июлда “Узфармсаноат” давлат акциядорлик концерни тасарруфига 
утказилди.
УзР Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 25 майдаги 181-сонли буйругига 
асосан “Доривор воситалар, тиббий буюмлар ва даволаш профилактика озик- 
овкатлари сифати устидан давлат назоратини ташкил этиш тугрисида” ги 
карорига биноан фармакопея кумитаси “Узфармсаноат” давлат акционерлик 
коцерни ихтиёридан кайта ССВ тизими тасарруфига утказилди ва шу кунга 
кадар ДВТБТТЭСДМ ДУК таркибида фаолият юритмокда.
Наркотиклар назорати кумитаси гиёхвандлик воситалари, психотроп 
моддалар ва прекурсорлар ноконуний муомаласининг олдини олиш буйича 
фаолият олиб борувчи УзР нинг ваколатли органи хисобланади.
Кумитанинг вазифалари:
-Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорларга оид 
меъёрий хужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
-1961, 1971, 1988 йиллардаги БМТ конвенциялари тавсияномаларига 
мос равишда гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар 
руйхатини куриб чикишда катнашади;
-Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
конуний муомаласи устидан назорат килишни таъминлайди, вазирликлар, 
ташкилотлар буюртмалари асосидаги тиббиёт хамда илмий максадларда 
фойдаланиладиган 
гиёхвандлик 
воситалари, 
психотроп 
моддалар 
ва 
прекурсорларни назорат килади;
-Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни УзР 
га олиб кириш хамда республикадан олиб чикиш буйича юридик шахсларнинг
6


аризаларини куриб чикади;
-Гиёхвандлик 
воситалари, 
психотроп 
моддалар, 
прекурсорлар 
экспертизаси-нинг янги усулларини бахолашда катнашади;
-УзР нинг гиёхвандлик воситаларига булган эхтиёжини жамлайди ва 
БМТ нинг гиёхвандлар назорати кумитасига квота ажратиши учун юборилади;
-БМТ нинг гиёхвандлик воситалари муомаласи буйича халкаро 
гиёхвандлик назорати кумитасига УзР буйича хисоботларни такдим этади.
ДВТБТТЭСДМ ДУК нинг асосий вазифаси республикада ишлаб 
чикарилган 
ва импорт 
буйича келтирилаётган 
дори, 
профилактика, 
диагностика воситалари хамда тиббий техника, тиббиётда ишлатилаётган 
буюмлар ва даволаш-озиклантириш махсулот-ларининг сифатини давлат 
назоратидан утказиш, дори воситаларини стандарт-лаштириш, сифатини 
назорат килиш усулларини такомиллаштириш, янги усулларни ишлаб чикиш 
ва шунингдек, янги дори воситаларини яратиш буйича илмий тадкикот 
ишларини утказиш.
ДВТБТТЭСДМ ДУК таркибида куйидаги лабораториялар мавжуд:
-дори 
воситалари 
ва 
тиббиёт 
буюмлари 
сифатини 
назорати 
стандартлаштириш лабораторияси;
-фармако-токсикологик тадкикотлар лабораторияси;
-вакцина, 
зардоб 
воситалари 
ва 
микробиологик 
тадкикотлар 
лабораторияси;
-тиббий техника сифатини назорат килиш лабораторияси; 
-илмий-услубий ва ахборот булими Давлат маркази лабораториялари 
дори воситаларининг сифат назоратини утказиш учун А^Ш , Г ермания, Буюк 
британия каби давлатларнинг етакчи фирмалари томонидан ишлаб чикарилган 
замонавий 
ускуналари 
билан 
жихозланган, 
Дори 
воситаларини 
сертификатловчи орган хисобланади. Андижон, Самарканд, Ургенч ва Карши 
шахарларида Давлат марказининг филиаллари мавжуд.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling