Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил25 майдаги 181- сонли


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил25 майдаги 181- сонли 
қарорининг номи қайси бандда тўғри кўрсатилган? 
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва даволаш профилактика озиқ-овқатлари сифати
устидан давлат назоратини ташкил этиш тўғрисида+ 
Республика дорихона муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш 
тўғрисида 
Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар ҳақида 
Дори воситаларини тўғри қўллаш тўғрисида 


72 
8 – Мавзу 
ЗАРУР АМАЛИЁТЛАР GxP ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИК 
ЮЗАСИДАН ФАРМАЦЕВТИК ИНСПЕКЦИЯ ЎТКАЗИШ 
ТАРТИБИ 
Амалий машғулотни ўқитиш технологияси 
Вақти: 4 соат 
Тингловчилар сони: 12-15 та 
Ўқув машғулоти
шакли: 
Билимларни чуқурлаштириш бўйича амалий машғулот 
Амалий машғулотнинг 
режаси: 
1.Дорихона муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини 
назорат қилиш турлари. 
2.Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат назорати. 
3.Назорат қилувчи ташкилотлар. 
4.Фармацевтик инспекция ўтказиш тартиби. 
5.Текширув турлари: тафтиш, қарши текширув, назорат 
текшируви. 
6.Текширувлар даврийлиги ва ўтказиш муддатлари. 
7.Аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча. Аудит хизмати 
Аудиторлик фаолияти. 
Ўқув машғулотининг мақсади: 
маҳаллий фармацевтикага GXP зарур амалиётлар 
талаблари жорий этилади. 
бу вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 
788
-сон 
қарорида назарда тутилган. ҳужжат президентнинг “2019-2021 йилларда республиканинг 
фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 
йил 10 апрелдаги 
ПФ-5707
-сон фармонини ижро этиш юзасидан қабул қилинган.Ушбу 
Қарор юзасидан 
тингловчиларда назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш.
 
GxP 
дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг 
фармацевтик ишлаб чиқишдан пировард истеъмолчигача бўлган дори воситалари 
“ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган бутун жаҳонда тан олинган 
модел. Зарур амалиётларга мисоллар: 

зарур лаборатория амалиёти - GLP (Good Laboratory Practice); 

зарур клиника амалиёти - GCP (Good Clinical Practice);  

зарур ишлаб чиқариш амалиёти– GMP (Good Manufacturing Practice); 

зарур сақлаш амалиёти – GSP (Good Storage Practice); 

зарур дистрибьюторлик амалиёти GDP (Good Distribution Practice); 

зарур чакана савдо амалиёти – GPP (Good Pharmacy Practice).
Педагогик вазифалар: 
-дорихона муассасаларининг 
молиявий-хўжалик фаолиятини 
назорат қилиш турлари билан 
таништириш; 
-хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятини давлат назорати ҳақида 
маълумот бериш; 
-назорат қилувчи ташкилотлар 
фаолиятини изоҳлаш; 
-Зарур амалиётлар (GxP) талабларига 
мувофиқлик
юзасидан инспекциялар 
ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
билан таништиради; 
-инспекция назоратини ўтказиш 
тартиби; 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
Тингловчи: 
-дорихона муассасаларининг молиявий-хўжалик 
фаолиятини назорат қилиш турлари билан 
танишади ва изох беради; 
-хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини 
давлат назорати ҳақида маълумотга эга бўлади; 
-назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини 
ўрганади; 
-Зарур 
амалиётлар 
(GxP) 
талабларига 
мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш 
тартиби тўғрисида НИЗОМ билан танишадилар; 
-текширув турлари: тафтиш, қарши текширув, 
назорат текшируви кабилар ҳақида маълумот 
олади ва шарҳлайди; 
-инспекция назоратини ўтказиш тартиби; 


73 
-Сертификатни бериш, амал 
қилиш муддатини тўхтатиш 
ва 
бекор қилиш 
тартиби 
хақида 
маълумот бериш; 
-текширув турлари: тафтиш, қарши 
текширув, назорат текшируви кабилар 
ҳақида маълумот бериш; 
-текширувлар даврийлиги ва ўтказиш 
муддатларини тушунтириш; 
-аудиторлик фаолияти тўғрисида 
тушунча бериш; 
-Сертификатни бериш, амал 
қилиш муддатини тўхтатиш 
ва бекор қилиш тартиби хақида маълумот 
бериш; 
-текширувлар даврийлиги ва ўтказиш 
муддатларини ўрганади; 
-аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча олади; 
Ўқитиш усулуби ва техникаси 
Амалий машғулот, тезкор сўров, ақлий хужум, 
мунозара. 
Ўқитиш воситалари 
Дарслик, маъруза матни, ўқув кўсатмалар, 
кўргазмали материаллар, буйруқлар. 
Ўқитиш шакли 
Билимларни чуқурлаштириш, гуруҳ бўйича 
ўқитиш 
Ўқитиш шароитлари 
Махсус техник воситалар билан жихозланган 
аудитория 

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling