Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

Фармакоэпидемиологиядори воситалари, истеъмоли, самарадорлиги, ва 
хавфсизлигини ўрганишда эпидемиологик ёндошишларни қўллайдиган модулдир 

Фармакоэпидемиологиянинг асосий мақсадларидан бири – турли соғлиқни сақлаш 
муассасалари даражасида дори воситаларини тўғри (оқилона) ва иқтисодий 
самарали истеъмоли ва аҳолини дори воситалари билан таъминлаш бўйича 
қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун фармацевтика секторда дори 
воситаларидан фойдаланиш мониторингини ўтказишдир 

Фармакоэпидемиологиянинг роли дори воситаларидан фойдаланиш сабабларини 
тушунтирувчи омилларни таҳлил қилиш, фармакоэпидемиологик тадқиқотларнинг 
аниқ мақсадли соҳаларидаги энг асосийларини аниқлаш ва тайинлаш, шунингдек 
дори-дармон таъминотини ташкиллаштириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишдан 
иборат. 
Фармакоэпидемиологик таҳлил вазиятларни тўғрилашдаги аниқ мақсадларни 
ажратишга, амбулатор ва стационар даволашда дори воситалари ва давлат маблағларидан 
фойдаланишни яхшилаш учун, шунингдек иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам, меъёрий, 
ташкилий тадбирларини белгилашга имкон беради.
Фармакоэпидемиологик таҳлилда куйидаги омиллар дори воситалари истеъмолига 
таъсир этади: 
 географик тамойиллар бўйича сегмент: мамлакат, ҳудуд, шаҳар, қишлоқ; 


89 
 демографик тамойиллар бўйича сегмент: аҳолининг ёш тоифалари, гуруҳлари, жинси, 
оилавий таркиби, даромад даражаси, иш фаолияти. 
 фойда олиш ҳолати бўйича: имтиёз, фойда олиш учун яратилган шароит; 
 ижтимоий-иқтисодий: даромад, маълумот, мутахассислик. 
 психогеографик сегмент: бу бозорнинг ҳаёт тарзига қараб бўлиниши, ижтимоий ҳолати, яшаш 
тарзи, қайси ижтимоий синфга тегишлилиги, яшаш тарзи омилларини ҳисобга олган ҳолда 
ёки маҳсулот тўғрисидаги тушунчаси бўйича тегишли фирмага ишонч, товарга нисбатан 
ишонч, мавқе даражаси, истеъмол интенсивлиги. 
Блиц саволлар 
1. 
Фармакоэпидемиология модули нимани ўргатади ва унинг ўрни қандай? 
2. 
Фармакоэпидемиология модули асосидаги касаллик ва дориларни тарқалишини 
аниқлаш усуллари қандай модуллар билан боғлиқ? 
3. 
Фармакоэпедимиологик таҳлил асосида дори воситалари тарқалишини аниқлашда 
қайси омиллар инобатга олинади? 
4. 
Ҳудудларда дори воситалари истеъмолини тўғри тақсимлашда қандай омиллар 
биринчи ва иккинчи ўринни эгаллайди? 
5. 
Қандай омиллар дори воситларини ишлаб чиқаришга асос бўлади?
6. 
Фармакоэпидемиология модули қайси модуллар билан узвий боғлиқ? 
7. 
Фармакоэпедимиологик дастурлар – дори воситалари савдосининг қандай 
босқичларини ўз ичига олади? 
8. 
Фармакоэпедимиологик ҳодисаларнинг сифати ва миқдорий томонларини 
тавсифловчи қандай кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин? 
9. 
Амбулатор ва стационар шароитда дори воситаларини қўллашда асосий таъсир 
этувчи ва вазифа бажарувчи шахсларни санаб ўтинг? 
10. 
Фармакоэпедимиологик таҳлилда энг оптимал услубларни санаб ўтинг? 
“ИНСЕРТ УСУЛИ” 
Инсерт - самарали ўқиш ва фикрлаш учун белгилашнинг интерфаол тизими ҳисобланиб, 
мустақил ўқиб-ўрганишда ёрдам беради. Бунда маъруза мавзулари, китоб ва бошқа 
материаллар олдиндан талабага вазифа қилиб берилади. Уни ўқиб чиқиб, «V; +; -; ?» 
белгилари орқали ўз фикрини ифодалайди. 

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling