11-мавзу. Фармацевтикада логистика хизмати ва GDP.
Фармацевтик фаолиятнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар.
Фармацевтика фаолиятининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг
хуқуқий мақоми, вазифалалари, масъулиятлари. Фаолиятларга лицензия беришдаги
янгиликлари. Ўзбекистон Республикасида улгуржи савдо билан шуғулланувчи
муассасаларнинг ташкилий тузилиши ва вазифалари. Ўзбекистон Республикасида
улгуржи савдо билан шуғулланувчи ташилотларида фаолият юритувчи ходимларни
малакасини ошириш тартиб қоидалари.
12-мавзу. Фармацевтика корхоналарида бизнес режа.
Фармацевтика корхоналарида бизнес режани тузиш тартиб қоидалари.. Мулкчиликнинг
турли шаклларидаги (акциядорлик, хусусий, жамоа) дорихона бизнес режасини тузиш.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бизнес режанинг аҳамияти. Бизнес режанинг
бўлимлари. Инвесторлар билан Ўзбекистонда амалга оширилиши мумкин бўлган
лойихаларни аниқлаш ва уларнинг бизнес режаларини тузиш.
“СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ТИЗИМИДАГИ МЕЪЁРИЙ
ХУЖЖАТЛАР”, “ФАРМАЦЕВТИКА ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ
ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”
модуллари бўйича маъруза ва амалий машғулотларида таълим технологияларини
ишлаб чиқишнинг концептуал асослари
Ўқув услубий мажмуа инсонийлик тамойилларига таянади. Малака ошириш
курсининг ўзига хослиги тингловчининг индивидуаллигига алоҳида эътибор бериш
орқали намоён бўлади.
Шулардан келиб чиққан ҳолда “Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг
долзарб муммолари” модулининг таълим технологияларини лойиҳалаштиришда
қуйидаги асосий концептуал ёндашувларга эътибор бериш керак.
• Муаммоли ёндашув. Таълим жараёнини муаммоли ҳолатлар орқали намойиш
қилиш асосида тингловчи билан биргаликдаги ҳамкорликни фаоллаштириш усулларидан
биридир. Бу жараёнда илмий билишнинг объектив зиддиятларини аниқлаш ва уларни ҳал
қилишнинг диалектик тафаккурни ривожлантириш ва уларни амалий фаолиятда ижодий
равишда қўллаш таъминланади.
• Ахборот беришнинг энг янги восита ва усулларидан фойдаланиш, яъни ўқув
жараёнига компьютер ва ахборот технологияларини жалб қилиш.
Юқоридаги концептуал ёндашув ва “Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |