Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази
Режалаштирилаётган таълим натижалари
Download 3.96 Mb. Pdf ko'rish
|
ДМИваФДМ мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДОЛЗАРБЛИГИ ВА АХАМИЯТИ
Режалаштирилаётган таълим натижалари “Фармацевтика амалиётининг долзарб мавзулари” умумий малака ошириш курси тингловчилари дастурни эгаллаш натижасида такомиллаштирилиши (янгиланиши) лозим бўлган касбий компетенциялар. Тингловчиларнинг “Фармацевтика амалиётининг долзарб мавзулари” малака ошириш курси бўйича дастурни ўзлаштириши натижасида мутахассисликни хусусиятларидан келиб чиқиб 5 малакавий характеристика бўйича умумий ва малакавий кўникмалари такомиллаштирилади, касбий компетенцияси ошади. “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ТИЗИМИДАГИ МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР” , “ФАРМАЦЕВТИКА ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” МОДУЛЛАРИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА АХАМИЯТИ Келажаги буюк Ўзбекистонга малакали ва билимдон мутахассисларни етказиб бериш, яъни тингловчиларга Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш ишлари ва Фармацевтика хизматини Мутахассис кадрларга фармацевтика ишини ташкил қилиш модули янгиликлари, охирги қонун ва қонун ости ҳужжатларига асосланган ҳолда уларни тўғри фаолият юритишга йўналтириш, ҳамда шу орқали аҳолини сифатли ва безарар дори воситалари билан таъминлашни ташкил қилишга эришиш, уларга фармацевтик фаолиятда зарур бўлган ахборотни ўз вақтида, ишончли манбалардан олиш йўллари тўғрисида маълумотлар бериш ва бошқа бозор иқтисодиёти шароитидаги дорихоналар ишларига оид Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини етказишдир. Бу масалалар эса жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишда “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимидаги меъёрий хужжатлар” ва “Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари” модулларининг аҳамиятини очиб беради. Ушбу модулнинг вазифаси қуйидаги назарий ва амалий билимларни ўргатишдан иборатдир: дорихона муассасаларининг мулкчилик шаклидан қатъий назар, бошқаришнинг энг самарали, замонавий усулларини қўллаган ҳолда ташкил этиш; фармацевтика тармоғини бошқариш тизими, Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан фармацевтик инспекция ўтказиш тартиби, дорихона муассасаларининг молия-хўжалик ҳисоби ва ҳисоботини мукаммал эгаллаш; фармацевтика бозорида маркетинг тамойилини билиш; дори воситаларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш, молия - хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш; замонавий дорихона ва фармацевтик ёрдам тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлиш; дори воситаларидан оқилона фойдаланиш. Дорихона хизматида тадбиркорлик фаолияти. Фармацевтик фаолиятларга лицензия беришдаги янгиликлар ва Фармацевтикада логистика хизмати ва GDP каби мавзулар бўйича маълумотлар берилади. Модулларни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион – педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Модулни ўзлаштиришда дарслик, ўқув услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, “Кичик корхоналар”, “1С:Предприятие”, “Еreports” дастури, ФИТҚ кафедрасининг кутубхона электрон базаси, “Pravo WIN” дастури каби ахборот қидирув тизимининг дастурлари, “Ўзбекистон Республикаси дори воситалари реестри” ва “Асосий дори воситалари рўйхати” электрон дастурларидан фойдаланилади. Хозирги кунда Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислохотларнинг асосини шакллантирувчи қатор меъёрий хужжатлар қабул қилинган ва амалда қўлланилмоқда. Булар асосида “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлашни миллий дастури тўғрисида”ги қонунлар алохида ўрин тутади. Бу қонунлардан келиб чиқадиган вазифа 6 таълим дастурлари мазмунининг юқори сифатига эришиш ва янги педагогик технологияларни жорий қилишдир. Download 3.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling