Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

Мақсад. “Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари” 
модулидан ўқув услубий мажмуа мутахассислик бўйича жаҳон илм-фани ва амалиётининг 
сўнгги ютуқлари асосида, фармацевт-ташкилотчи малакавий талабларига мувофиқ, 
эгаллаган мутахасиссликка хос бўлган фармацевт-ташкилотчининг функционал 
вазифаларини мустақил бажара оладиган фармацевт-ташкилотчилар малакасини ошириш.
Мутахассис кадрларни фармацевтика сохаси янгиликлари ва амалдаги қонун 
ҳужжатларига асосланган ҳолда тўғри фаолият юритишга йўналтириш ва шу орқали 
аҳолини сифатли ва безарар дори воситалари билан таъминлашни ташкил қилишга 
эришиш, уларга фармацевтик фаолиятда зарур бўлган ахборотни ўз вақтида ва ишончли 
манбалардан олиш йўллари тўғрисида маълумотлар бериш, натижада сифатли 
фармацевтик хизматини кўрсатишни ташкил қилиш. 
Вазифалар: Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари модули 
бўйича фармацевт кадрларни амалдаги қонун ҳужжатлари билан таништириш
фармацевтик маркетинг ва кадрлар менежментини амалиётга татбиқ этиш, дори 
воситалари ва тиббий буюмлар сифат назорати ва фармацевтик инспекция ўтказиш, дори 
воситаларини физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган холда сақлаш, солиқлар ва 
уларни тўлаш, қонун ҳужжатларига асосланиб фаолиятни тўғри ташкил этиш тавсия 
этилади. Шунингдек, тингловчилар дори воситаларнинг хозирги кундаги ҳолати ва 
ривожланиш истиқболлари бўйича назарий ва амалий янгиликлар билан танишадилар. 
Ҳар бир модул бўйича умумий малака ошириш курсига оид адабиётлар рўйхати тавсия 
этилади. 
Фармацевтик ходимларида хаётий ва илмий тассаввурни шакллантиришда миллий-
маънавий қадриятларимизни инсонпарварлик мохиятини кўрсатиш асосида, фармацевт 
мутахассисларининг қалби ва онгига сингдириш. 
 
Таълим олувчилар контингенти: Фармацевт-ташкилотчи мутахассислиги бўйича 
ушбу мутахассисликни олиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом)га эга бўлган 
малакали олий маълумотли фармацевт ҳодимлар.
Долзарблиги: мутахассислик бўйича жаҳон илм-фани ва амалиётининг сўнгги 
ютуқлари асосида, фармацевт-ташкилотчи малакавий талабларига мувофиқ, эгаллаган 
мутахасиссликка хос бўлган фармацевт-ташкилотчининг функционал вазифаларини 
мустақил бажара оладиган фармацевт-ташкилотчилар малакасини ошириш. 
Мутахассис ходимларни фармацевтика сохаси янгиликлари ва амалдаги қонун 
ҳужжатларига асосланган ҳолда тўғри фаолият юритишга йўналтириш ва шу орқали 
аҳолини сифатли ва безарар дори воситалари билан таъминлашни ташкил қилишга 
эришиш, уларга фармацевтик фаолиятда зарур бўлган ахборотни ўз вақтида ва ишончли 
манбалардан олиш йўллари тўғрисида маълумотлар бериш, натижада сифатли 
фармацевтик хизматини кўрсатишни ташкил қилиш. Амалдаги қонунчилик, ҳамда 
замонавий илм-фан ютуқларига мувофиқлиги, фармацевтика фани ва амалиётидаги 
мавжуд вазият ўзгаришини ҳисобга олган холда ишлаб чиқилган.

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling