Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

К И Р И Ш 
Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари” модулидан ўқув 
услубий мажмуа Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультети 
тингловчиларига маъруза ва амалий машғулотларни ўқитиш технологияси бўйича ўқув 
услубий мажмуада баён этилган дарс машғулотлари янги технологияларни қўллаш қонун-
қоидаларига таянган холда ишлаб чиқилган. 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан аҳоли соғлиги ва унинг дори 
воситалари билан таъминланганлигига катта эътибор бериб келинмоқда. Бунга 
“Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти 
тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги яққол 
мисол бўла олади. Бу ҳужжатларда кўзда тутилган вазифаларнинг талаб даражасида 
бажарилиши албатта соғлиқни сақлаш тизимини юқори малакали мутахассислар, 
жумладан, олий маълумотли фармацевтлар билан таъминланганлигига боғлиқ. 
Ушбу Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари” модулидан 
ўқув услубий мажмуа Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни; 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”; 
Соғлиқни сақлаш ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими 
фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга қўйиладиган давлат талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги “Тиббий таълим 
тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2956-сон Қарори; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 
“Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
769-сонли қарори ; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5590 сонли Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва 
фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-4310 сонли қарори; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий –
санитария сохасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо 
янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666 сонли қарори; 
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 
“Тиббий – санитария ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш 
тизимини ташкил этиш бўйича маъёрий хужжатларни янада такомиллаштириш 
тўғрисида”ги 160-сонли буйруғи;
Соғлиқни сақлаш ҳодимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга 
қўйиладиган Давлат талаблари (O’z DSt 3322:2018) асосида тузилган.
Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари” модулидан ўқув 
услубий мажмуада барча модуллар бўйича асосий ва энг сўнгги адабиётлардан, 
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-
2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 
2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли “Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш 
сифатини оширишда тармоқлар ва иқтисодиёт тармоқларининг иштирокини янада 
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775 сонли “Олий 
таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга 
оширилаётган кенг қамровли ислохотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек, соҳага оид янги меъёрий 
ҳужжатлардан фойдаланилган. 



Фармацевтика ишини ташкил қилишнинг долзарб муаммолари” модулидан ўқув 
услубий мажмуа дори воситалари ва тиббий буюмлар улгуржи ва чакана савдоси амалга 
ошириладиган дорихоналарда фаолият юритувчи олий маълумотли фармацевтлар 
малакасини оширишга мўлжалланган. 

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling