Фармация мутахассислиги бўйича саволлар рўйхати


Download 34.41 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi34.41 Kb.
#1060160
Bog'liq
126. Фармация ўзб


Фармация мутахассислиги бўйича саволлар рўйхати



  1. Глюкозанинг инъекцион эритмасининг сифати қайси кўрсаткичлар бўйича назорат қилинади?

  2. Фармацевтик фаолиятни лицензиялаш ким томонидан амалга оширилади?

  3. Гиёхвандлик дори воситаларига ёзилган рецептнинг яроқлилик муддатини кўрсатинг.

  4. Асептик шароитда эритмалар тайёрлашда санитария меъёр ва қоидаларининг аҳамияти.

  5. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Natrii chloride isotonicae 100ml
Sterilisetur!D.S.

  1. ССВ нинг 2990-сон 2018 йил буйруғига кўра чақалоқлар учун тайёрланадиган дори воситаларини тайёрлашнинг ўзига хос томонларини санаб ўтинг?

  2. Шифохона дорихонасида бўлимларига қандай ҳужжат асосида дори воситалари берилади?

  3. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Glucosi 5% - 100ml
Sterilisetur! D.S.

  1. Пироген моддалар ва уларни бартараф этиш усуллари.

  2. Дорихона муассасаларида истеъмолчининг талабига асосан дори воситаси сифатлилигини тасдиқлаш мақсадида қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

  3. Инъекцион эритмаларни барқарорлаш усуллари.

  4. Бир ёшгача бўлган болалар учун қуйидаги мўлжалланган эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Kalii permanganatis 5% - 100ml
Стериллизация қилинадими?
M.D.S.сиртга артиш учун.

  1. Инъекцион дори воситаларида қайси кўрсаткичлар стериллашдан аввал ва қайсилари стериллашдан кейин аниқланади.

  2. Сертификатлаштириш жараёнида сифатсиз дори воситалари аниқланса, сертификатлаштириш идораси қайси ташкилотни хабардор қилади?

  3. Номи бўйича миқдорий хисобда дори воситалари учун талабномалар шифохона дорихонасида неча йил сақланади?

  4. Қуйидаги таркиб бўйича 200 мл дан 5 флакон стерил эритма тайёрланг:

Трисоль: Натрий хлорид 5,0
Калий хлорид 1,0
Натрий гидрокарбонат 4,0
Инъекция учун сув 1000 мл гача
Стерилланг!

  1. Рефрактометр таҳлил усули эритманинг қандай физик хусусиятига асосланган ва унинг моҳиятини тушунтиринг?

  2. Ишлаб чиқарилган дори воситалари тиббий буюмлар, тиббий техникаларга мувоффиқлик сертификати қандай муддатга берилади?

  3. Морфин учун ёзилган рецептнинг яроқлилик муддатини кўрсатинг.

  4. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Solutionis Dimedroli 1%-10 мл
Nаtri chloride quantum satis ut fiat solution isotonica
Sterilisetur!
Da. Signa. Инъекция учун.

  1. Иккинчи тоифадаги объектларда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жойларнинг ҳудудига қўйиладиган талаблар.

  2. Юридик ва жисмоний шахсларга лицензия қанча муддатга берилади?

  3. Қалбаки дори воситалари ва тиббий буюмлари кандай хукукий жавобгарлик белгиланган?

  4. Омнопон учун ёзилган рецептнинг яроқлилик муддатини кўрсатинг.

  5. Инфузион эритмаларга қўйилган замонавий талаблар ва уларнинг бажарилиши.

  6. Қуйидаги таркибли кўз томчисини тайёрланг:

Rp: Riboflavini 0,001
Acidi ascorbinici 0,02
Kalii iodide 0,3
Sol. Acidi borici 2%-10ml
M.D.S. Иккала кўзга, кунига 3 маҳал 2 томчидан томизилсин.

  1. Дорихонада тайёрланг қайси дори турлари сифати ва миқдорий таҳлилдан ўтказилади?

  2. “Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларининг ташқи безагига доир қоидалар” буйруғи қачон тасдиқланган?

  3. Кимёвий назоратда нимаар текширилади?

  4. Инъекция учун ишлатиладиган натрий гидрокарбонат эритмасини тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари

  5. Қуйидаги стерил эритмани тайёрлаг:

Rp: Sol. Ibzoli 1%-10ml
Sterilsetur!
D.S. 50 та флакон.

  1. Пироген моддалар ва уларни олдини олиш усуллари.

  2. Ўзбекистон Республикаси дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси томонидан Давлат реестри қандай муддатга нашр этилади?

  3. Наркотик дори воситалари учун талабномалар шифохона дорихонасида қандай муддатда сақланади?

  4. Стерил дори шаклларига қўйиладиган талаблар

  5. Қуйидаги бир ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Glucosi 5% - 100ml
Sterilisetur!
D.S.

  1. Дори тури таркибидаги дори моддасини аниқланган миқдори билан рецептдаги миқдори орасидаги фарқ қандай бўлиши керак ва у қайси буйруқда кўрсатилган?

  2. Дори воситаларини сифатини кафолатлайдиган хужжатнинг номи.

  3. Ўзбекистон Ресубликаси дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси қачон ташкил этилди?

  4. Кўз томчиларига қўйиладиган талаблар.

  5. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Novocaini 1% - 10ml
Sterilisetur!
D.S.

  1. Термик стериллаш усули.

  2. “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги” Низом қачон ва қайси буйруқ асосида тасдиқланган?

  3. Этил спиртига ёзилган рецептнинг яроқлилик муддатини кўрсатинг. Кучсиз асос ва кучли кислотадан таркиб топган тузлар эритмаларини турғунлаштириш.

  4. Қуйидаги таркиб бўйича 200 мл дан 5 флакон стерил эритма тайёрланг:

Трисоль: Натрий хлорид 5,0
Калий хлорид 1,0
Натрий гидрокарбонат 4,0
Инъекция учун сув 1000 мл гача
Стерилланг!

  1. Дорихонада қандай дори турлари тўла таҳлил қилиниши шарт?

  2. Лицензия бериш тўғрисидаги хужжатларни кўриб чиқиш ким томонидан амалга оширилади?

  3. Кучли таъсир этувчи дори воситаларига ёзилган рецептнинг яроқлилик муддатини кўрсатинг.

  4. Бир ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган қуйидаги эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Acidi hydrochloridci 1% - 100ml
Sterilisetur!
D.S.

  1. Дорихонада инъекция учун сувнинг таҳлили қайси кўрсаткичлар бўйича бажарилади?

  2. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Analgini 25% - 10ml
Sterilisetur!
D.S.

  1. Қуйидаги таркиб бўйича 200 мл дан 5 флакон стерил эритма тайёрланг:

Ацесоль: Натрий хлорид 5,0
Калий хлорид 1,0
Натрий ацетат 2,0
Инъекция учун сув 1000 мл гача
Стерилланг!

  1. Қуйидаги таркибли кўз томчисини тайёрланг:

Rp: Zinci sulfatis 0.25%-10ml
Acidi borici 0,02
M.D.S. Иккала кўзга, кунига 3 маҳал 2 томчидан томизилсин.

  1. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Atropini sulfatis 0.1% - 10ml
Стерилланг!
D.S.

  1. Қуйидаги стерил эритмани тайёрланг:

Rp: Sol. Calcii chloride 10% - 50ml
Sterilisetur!
D.S.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартибини соддалаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги” қарори қачон қабул қилинган?

  2. Шифохона дорихоналариниг асосий вазифалари нима?

  3. Инъекция учун ишлатиладиган натрий хлорид эритмасини тайёрлашнинг ўзига хос

хужжатлари

  1. Титрометрик экспресс таҳлил усулининг ўзига хос томонларини кўрсатинг

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қачон қабул қилинган?

  3. Дорихонада тайёрланган дорилар сифатини баҳолаш ССВазирининг қайси буйруғида тасдиқланган?

  4. Сув-туз, кислота-ишқор мувозанатини созловчи инфузион эритмалар

  5. Рефрактометрия усули дори воситасининг қандай физик кўрсаткичи бўйича чинлиги тўғрисида хулоса қилишга имкон беради?

  6. Прегабалин ва тропикамид дори воситасини дорихонадан сотиш тартиби

  7. Таркибида гиёҳванд дори воситалари бўлган рецептура бланкалари дорихонада қайси муддатгача сақланади?

  8. Асептик блок ва унда ишлаш тартиб-қоидалари

  9. Сифат ва миқдорий таҳлилдан дорихонада тайёрланадиган қайси дори турлари ўтказилади?

  10. Омборхонада ҳарорат ва намлик ҳар куни қайд этиб бориш қайси тартибда амалга оширилади?

  11. ДПМ дорихоналарида стабилизатор қўшиб тайёрланган инъекцион эритмаларда стабилизаторнинг миқдори аниқланадими? Мисол келтиринг

  12. Назорат аналитик лабораториялари дори воситалари сифатини назорат қилишлари учун қандай хужжат расмийлаштирадилар?

  13. Шифохона дорихонаси мудирига қонунчиликда қандай талаб қўйилган?

  14. Инъекция учун ишлатиладиган глюкоза эритмасининг турғунлаштиришни тушунтиринг

  15. Таркибида галогенлар гуруҳига кирган дори моддасини сақлаган дори турлари қайсилар?

  16. Пироген моддалар ва уларни аниқлаш усуллари.

  17. Физик назорат моҳиятини тушунтиринг

  18. Сертификатлаштириш идораси дори воситаларининг ижобий таҳлил натижалари чиққандан сўнг қандай муддатда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб беради?

  19. Ўринлар сони қанча бўлганда ДПМ дорихонаси ташкил этилади?

  20. Кўз дори шакллари технологияси тўғрисида тушунча беринг

  21. Ўзбекистон Республикасида Сертификатлаштириш органи томонидан бериладиган дори воситасининг мажбурий сертификатлаштириш қайси хужжат асосида жорий этилди?

  22. GMсифат сертификатига эга бўлган хориждан келтирилган дори воситалари қандай кўрсаткичлар бўйича сертификатлаштириш синовларидан ўтади?

  23. Инъекцион эритмалар тайёрлашда субстанцияга қўйиладиган талаблар.

  24. Дори препаратларига тўғри таъриф беринг

  25. Мувоффиқлик сертификати қандай ҳужжат? Ким томонидан ва қандай максадда берилади?

  26. Фармацевтика фаолиятини амалга оширишда қайси фаолият турига берилади?

  27. Улгуржи омборхона қанақа талабларга жавоб бериши керак?

  28. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш қайси тартибда ташкиллаштирилади ва омборхонада ҳарорат ва намлик ҳар куни қайд этиб бориш қайси тартибда амалга оширилади?

  29. Ёруғликдан ҳимоя қилишни талаб қиладиган ва термолобил дори воситаларини сақлаш шароитида қандай омилларга эътибор бериш керак?

  30. Доривор ўсимлик хомашёларини ва резина буюмлардан иборат тиббий буюмларни сақлашга қўйилган талаблар.

  31. Қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюмлар деб қанақа маҳсулотларга айтилади?

  32. Дори воситасининг бирламчи ўрамига нималар киради?

  33. Дорихона ходимларига қўйилган талаблар.

  34. Дори воситалари ва тиббий буюмларни реализацияси қаерлрда амалга оширилиши керак?

  35. Ижтимоий дорихоналар томонидан реализация қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларга неча фоиз устама нарх қўйилади?

  36. Дорихоналар биносининг кириш қисмида жойлаштирилган пешлавҳада қандай маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Дорихона сотув зали пештахталарида қайси дори воситалари қўйишга руҳсат берилади?

  37. Дори воситаларига ёзиб бериладиган рецепт турларини ҳақида маълумот беринг ва уларнинг дорихонада сақлаш муддатлари қанақа?

  38. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар чиқиндиларни утилизация қилиш жараёни ҳақида маълумот беринг.

  39. Сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари асосий тушунчаларга таъриф беринг.

  40. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар аниқланган тақдирда неччи кун муддат ичида йўқ қилинади ҳамда йўқ қилиш тартиби ҳақида гапириб беринг.

  41. Суюқ дори шакли ва сувда эримайдиган дори воситаларни йўқ қилиш тартиби қандай амалга оширилади?

  42. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш ким томонидан амалга оширилади?

  43. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар йўқ қилинганлик тўғрисидаги далолатномада қайси маълумотлар акс эттирилиши шарт?

  44. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби қайси норматив ҳужжатларда акс эттирилган?

  45. Фармацевтика фаолияти қандай меъёрий ҳужжатлар билан назорат қилинади?

  46. Қандай фармацевтик маҳсулотлар давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт ва кайси хужжатлар асосида?

  47. Қалбаки дори воситалари ва тиббий буюмлари деганда нима тушунилади ва кандай хукукий жавобгарлик белгиланган?

  48. Асосий дори воситалар рўйхатида қандай дори воситалари киритилган ва нима учун ушбу руйхат керак?

  49. Қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ айрим тоифа шахсларга имтиёзли дори воситалар берилади ва кандай тартиб асосида берилади?

  50. Дорихона деганда қандай ташкилот тушунилади?

  51. Асосий дори воситалар рўйҳати кайси хужжат асосида ва ҳар неччи йилда тасдиқланади?

  52. Орфан дори воситалар деганда нима тушунилади ва кайси Ўзбекистон Республикаси конунида ушбу буйича этилган нормалар туғрисида?

  53. Фармакологик назорат деганда нима тушунилади ва кайси Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қонуности хужжатларида ушбу буйича этилган нормалар туғрисида?

  54. Дори воситаларининг дорихонада сақлаш тартиби, кайси Ўзбекистон Республикасининг конун ва конуности хужжатларида ушбу буйича баён этилган нормалар туғрисида?

  55. Рецепт деганда нима тушунилади, кайси Ўзбекистон Республикасининг конун ва конуности хужжатларида рецепт асосида дори воситаларини бериш жараёнлар буйича баён этилган нормалар туғрисида?

  56. Неччи хил рецепт бор ва кайси хужжатлар асосида расмийлаштирилади?

  57. Қандай дори воситаларига рецепт ёзилади ва кайси дори препаратларга рецепт расмийлашитириш мумкин эмас?

  58. Рецепт билан бериладиган дори воситалари рецептсиз сотилганда қандай жазо қўлланилади ва кайси Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қонуности хужжатлари асосида?

  59. Дорихонада санитария қоидалари ва нормалари қайси меъёрий ҳужжат билан тартибга солинади?

  60. Асосий дори воситалар рўйҳати қанча муддатда тасдиқланади?

  61. Дори воситасининг мажбурий сертификатлаштириш қачон жорий этилди?

  62. Қандай дори турлари тўла таҳлил қилиниши шарт?

  63. Шифохона дорихонасидан гиехванд дори воситалари ДПН бўлимга берилганида қандай хужжат асосида амалга оширилади, жараённи тушунтирингучун талабномалар муддатда сақланади?

  64. Тиббий буюмлари ва қалбаки дори воситалари кандай хукукий жавобгарлик белгиланган?

  65. Қайси меъёрий ҳужжат билан дорихонада санитария қоидалари ва нормалари тартибга солинади?

  66. Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида” ги Қонуни қачон қабул қилинган?

  67. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунида “Гиёҳвандлик воситалари”га қандай таъриф берилган ?

  68. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунида “Психотроп моддалар”га қандай таъриф берилган ?

  69. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунида “Прекурсорлар”га қандай таъриф берилган ?

  70. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ фаолият турларига нималар киради?

  71. Ўзбекистон Республикасида назорат остига олинган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва прекурсорларнинг нечта рўйҳати бор?

  72. Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби.

  73. Даволаш-профилактика муассасаларида гиёҳвандлик воситаларини ва махсус пушти рецепт бланкаларини сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш тартиби.

  74. Дорихона омборхоналарида (базаларда) гиёҳвандлик воситалари ва махсус пушти рецепт бланкаларини сақлаш, бериш ва ҳисобини олиб бориш тартиби.

  75. Дорихоналарда психотроп моддаларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби.

  76. Даволаш-профилактика муассасаларда ички дорихона, бўлим ва постдаги журналларни юритиш тартиби.

  77. Даволаш-профилактика муассасаларда ички дорихона, бўлим ва постда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг захиралари қандай аниқланади?

  78. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалаларни инвентаризация ўтказиш тартиби

  79. Махсус пушти рецепт бланкалари амбулатор беморларга нечи кунлик заҳирада ёзиб берилади ва қандай ҳолатларда бириктирувчи талон ишлатилади?

  80. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёж ким томонидан ва қайси меъёрий ҳужжат асосида аниқланади ?

  81. Тиббий ва илмий мақсадларда ишлатиладиган гиёҳвандлик воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлашда қандай кўрсаткичдан фойдаланилади ?

  82. Лицензиатлар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлашдан асосий мақсад нима?

  83. Прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёж қайси ҳолатларда Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилади ?

  84. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёж аниқлаш қайси ҳужжат билан аниқланади?

  85. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёж қандай усул билан аниқланади?

  86. «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги 330-сон Қарорида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ЎзР ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш фаолиятига олинадиган сертификатлар олиш учун ҳужжатлар тўплами нимадан иборат?

  87. «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги 330-сон Қарорида келтирилган рўйхатлар сони ?

  88. Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши таъқиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатига (I рўйхат) нечта модда киритилган ?

  89. Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатига (II рўйхат) нечта модда киритилган ?

  90. Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхатига (III рўйхат) нечта модда киритилган ?

  91. Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорларнинг рўйхатига (IV рўйхат) нечта модда киритилган ?

  92. Ички ишлар органлари томонидан объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш, хулосани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби.

  93. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби қайси меъёрий ҳужжат асосида амалга оширилади?

  94. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунда қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюмларга таъриф.

  95. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунда сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюмларга таъриф.

  96. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларига таъриф.

  97. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар кимлар томонидан қандай муддатда йўқ қилинади?

  98. Дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби.

  99. Дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссияси аъзолари ва йўқ қилиш тўғрисидаги қарор ким томонидан чиқарилади?

  100. Дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш далолатномаси ким томонидан тузилади ва унда қандай маълумотлар акс этади?

  101. Қандай ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмлар сақлаш муддатидан қатъий назар йўқ қилинмайди?

  102. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш ким томонидан амалга оширилади?

  103. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда лицензия талаблари ва шартлари нимадан иборат?

  104. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами.

  105. Дорихона филиалини очиш тартиби қандай?

  106. Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби нималардан иборат?

  107. Лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши ким томонидан назорат қилинади?

  108. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун бинога кандай талаблар қўйилган?

  109. Дорихона хоналари ва асбоб ускуналарига қўйилган талаблар нималардан иборат?

  110. Дори воситаларни улгуржи реализация қилиш учун бинога қандай талаблар қўйилган?

  111. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда дорихона мудири ҳамда дорихона филиали мудирига қўйилган талаблар?

  112. Дори воситаларни улгуржи реализацияси фаолияти билан шуғулланувчи омборхона мудирига қўйилган талаблар?

Download 34.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling