Farmakologiya fanining mohiyati, boshqa tibbiy, biologik fanlar bilan aloqasi va qisqacha rivojlanish tarixi


Кимёвий тузилиши турлича синтетик микроорганизмларга карши моддалар


Download 4.57 Mb.
bet19/35
Sana17.06.2023
Hajmi4.57 Mb.
#1528316
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
Far-ya Lek lotin

Кимёвий тузилиши турлича синтетик микроорганизмларга карши моддалар. Бу моддалар меъда-ичак ва сийдик йулларининг юкумли касаллигида ишлатилади.
I. Нитрофуран унумлари: фурациллин, фуразолидон, фурадонин, фурагин - кузга томчи. Булар махаллий микробларга карши йирингли яраларни, сийдик йулларини яллиғанишини (4-5 мартаба овкатдан сунг берилади) дезинтерия, лямблия, қорин-тифи ва паратифни чакирувчи микроорганизмларни йукотишда ишлатилади. Шу билан бирга фуразолидон сафро йуллари инфекциясига карши хам ишлатилади. Уни МАО ингибиторлари (тетрациклин, антидепресантлар) билан бирга ишлатиш ман этилади. Спиртли ичимликларга сезувчанликни оширади. Ножуя таъсири: диспептик (кунгил айнаши,кайд килиш,иштахани сусайиши ва б.к) ва аллергик холатлар юзага чикариши мумкин. Фурагин сийдик йулини инфекцион касалликларда ишлатилади. Препарат сувда ёмон эрийди. Шунинг учун уни калийли тузи ишлатилади ,1%-3-5мл в/в томчилаб юборилади.
" Фурапласт" препарати яралар устида плёнка хосил килади (5 мл фл.) Фастин" яра ва куйганларни даволайди. 5 г. малхам холида, " Аэрозоль» яраларни устига сепилади.


II.8-оксихинолин унумлари:
Бу группа препаратлари микроорганизмларни микроэлементларини айникса Fe 5++ ва Си 5++ ни бойлаб, ферментлар фаоллигини камайтиради. Улар бактериялар, замбуруғар ва оддий содда организмларга таъсир этади. Улар 2 та группага бo’линади: 1.Меъда-ичак инфекциясида кулланиладиган ва конга ёмон суриладиган препаратлар (энтерасептол типидаги препарат): интестопан мексаформ (энтеросептол + спазмолитик, холинолитик ва б.қ.) мексаза
2. Сийдик йуллари инфекциясида кулланиладиган ва конга яхши суриладиган препаратлар: 5-нок-урогенетал инфекциясида яъни пиелонефрит, цистит, уретрит ва простатитларни даволашда ишлатилади. 5-нок ни кулланилганда сийдик очик-сарик рангга буялиши мумкин.
III. Хинолон унумлари: Кислота налидиксин (неграм, невиграмон-табл.,капс-0,5) грамманфий, граммусбат микроорганизмларга карши таъсир этиб, препарат сийдик йули инфекцисида ва дизентерияда ишлатилади, пешоб билан чикиб кетади. Хинозол -1% эритма шиллик кават ва яраларни ювиш учун ишлатилади. Бу препаратни махаллий китиклаш таъсири йук, аммо уни сперматоцид таъсири бор.
Хинофон ятрен-(энтеросептол).амебали дизентерияни даволаш учун овкатдан сунг берилади. Йугон ичак яллиғланганда 1-2%-2 мл хукна килинади. Фирма ЛЕК томонидан пефлоксацин-абактал (фиторхинолон унуми, огиз оркали, 0,4 г ва 5 мл амп) хаттоки усмаётган бактерияларга хам таъсир курсатади. Тифлокс (ципрофлоксацин, табл. 0,25; 0,5 г ва 1% ли 10 мл ампула, сурхан-аджанта фирма) нафас, сийдик йуллври, суяк ва бугимлар, тери, юмшок тукималар инфекциясида кулланилади.
Кобальт тузлари 8-оксихинолинни Fe ва Си билан хелат бирикмаларини антимикроб таъсирини йукотади. Шунинг учун хам бу препаратларни узида Со сакловчи препаратлар билан (В-12 ва бошка) бирга ишлатиб булмайди.

АНТИБИОТИКЛАР


Режа:

  1. Антибиотикларнинг классификацияси

  2. Пеницилинлар гурухи антибиотиклари фармакологияси

  3. Цефалоспоринлар ва макролидлар фармакологик хусусиятлари

  4. Тетрациклин гурухи, левомицетинлар фармакологияси

  5. Аминогликозидлар гурухи ва бошка антибиотик моддаларнинг фармакологик хусусиятлари

Антибиотиклар турли микроорганизмларнинг купайиши ва усиши давомида хосил буладиган, кимёвий тузилиши буйича мураккаб биологик фаол моддалар. Микроорганизмлар орасидаги биологик жараён антибиоз (бир-бирига карама-каршилик) антибиотиклар хисобига бажарилади. Улар микроорганизмларнинг хар хил турлари, масалан, замбуруглар, актиномицетлар, бактериялар томонидан ишлаб чикарилади, бошка микроорганизмларнинг усишини, купайишини тухтатади. Хозирги вактда усимликлардан ва синтетик йул билан олинган антибиотиклар мавжуд.
Умуман олганда антибиотиклар тиббиёт амалиётида кенг, куп ва самарали ишлатиладиган препаратлардан хисобланади. Чунки улар кимётерапевтик воситалар орасида бир канча устунликка эга. Масалан, сульфаниламидларга караганда антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир спектрининг кенглиги ва кучлилиги, тана учун кам захарлилиги билан афзалрок. Уларнинг купчилиги парентерал йул билан юборилади.
Антибиотикларнинг асосий фармакологик хоссаси улар купчилик микроорганизмларга (граммусбат ва грамманфий кокклар, бактериялар, бациллалар, вируслар, замбуруглар, риккетсий ва бошкалар) танлаб бактериостатик (тетрациклин, левомицетин, олеандомицин ва бошкалар), айримлари эса бактерицид (пенициллин, стрептомицин, полимиксинлар) таъсир курсатишида ифодаланади. Ушбу таъсир хамма микроорганизмлар учун хос булмай, хар бир антибиотикнинг узига хос антибактериал таъсир этиш спектрига боглик. Бошкача килиб айтганда, муайян антибиотикка нисбатан хамма микроорганизмларнинг сезувчанлиги хар хил (расм).

Антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир этувчи кучли кимётерапевтик препаратлар хисобланиб, асосан микрооргнизмлардан, хайвонлар ва усимликлардан (могор замбуругларидан) олинади.


Микроорганизмга карши таъсирига кура 2 гурухга булинади:

  1. Бактерицид хусусиятли (пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, полимиксинлар)

  2. Бактериостатик хусусиятли ( тетерациклин, левомицетин, рифампицин)

Бундан ташкари микробларга карши таъсир механизмига кура куйидаги гурухларга булинади:


Download 4.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling