Farmakologiya fanining mohiyati, boshqa tibbiy, biologik fanlar bilan aloqasi va qisqacha rivojlanish tarixi


Download 4.57 Mb.
bet25/35
Sana17.06.2023
Hajmi4.57 Mb.
#1528316
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
Far-ya Lek lotin

Олтинчи гурух антибиотиклари жумласига хавфли усмаларга карши таъсир курсатадиган препаратлар (адрабластин, брунеомицин, дактиномицин, оливомицин ва рубомицин) киради. Булар усма тукимасидаги биокимёвий жараёнларни бузади, цитостатик (хужайралар булинишини тухтатиши) таъсир курсатади ва онкология амалиётида бошка (синтетик алколоидлар ва рентгенотерапия) препаратлар ва усуллар билан бирга кенг куламда ишлатилади.
Препаратлар тавсифи.
Пенициллин гурухи. Булар олиниши буйича биосинтетик ва ярим синтетик препаратларга булинади. Ундан ташкари, улар таъсир этиш муддати буйича киска, уртача ва узок муддат таъсир этувчи моддалар гурухларига булинади.
Препаратлардан бензилпенициллиннинг натрийли ва калийли тузи киска муддатга таъсир этадиган, новокаинли тузи уртача, бициллинлар (1, 3, 5) эса узок муддат таъсир этадиган хисобланади. Киска муддатли дори моддаларини хар 4-6 соатда юбориш зарур булса, новокаинли тузини хар 12 соатда, бициллинларни эса касалликнинг турига ва ишлатиш максадига караб хафтада, 1 ойда 1-2 марта юборилади.
Ярим синтез йули билан олинган препаратлар (метациллин, оксациллин, ампициллин ва омухта препарат булмиш ампиокс) бензилпенициллинга чидамли булган микроорганизмлар келтириб чикарадиган касалликларга даво килишда яхши наф килади. Бундан ташкари, ушбу антибиотикларнинг микроорганизмларга таъсири узок вакт давомида сакланади, улар пенициллиназа ферменти таъсирида кам парчаланади ва аллергик асоратларни кам беради. Шунинг учун хам хозирги вактда синтетик пенициллин препаратлари тиббиёт амалиётининг купгина сохаларида кенг микёсда ишлатилади. Улар ушбу касалликларни даволашда ута самаралидир: зотилжам, йирингли яралар, ангина, дифтерия, плеврит, захм, сузак, эндемик менингит, эндокардит, артритлар ва хак. Уларнинг махаллий таъсири хам анча сезиларли, айрим холларда уларни мия пардалари орасига эритмалар холида юборилади.
Кейинги йилларда изланишлар кислотали шароитда тургун булган биосинтез йули билан олинган препарат-феноксиметилпенициллин кашф этилиши билан якунланади. Препарат кун давомида 4-6 марта огиз оркали кабул этиш учун мулжалланган, аммо унинг кон таркибида юкори микдорда тупланиши кийин булганлиги сабабли, бензилпенициллиннинг бошка тузларига нисбатан юкумли касалликларга даво килишида фойдаси кам. Барча биосинтез йули билан олинган пенициллин гурухи препаратлари пенициллиназа ферменти таъсирида парчаланади.
Кенг таъсир доирасига эга булган, ярим синтез йули билан олинган препаратлардан ахамиятлиги ампициллиндир. Препарат граммусбат хамда грамманфий бактериялар сабабчи булган касалликларда сезиларли наф курсатади. Аммо граммусбат бактериялари сабабчи булган касалликларда пенициллин гурухи препаратларига нисбатан у кучсизрок саналади. Ушбу препарат хам пенициллиназа таъсирида парчаланади. Ампициллин кислотали мухитда тургун булиб, ичак йулларида яхши сурилади, плазма оксиллари билан 20-30 % бирикади, пешоб йуллари оркали танадан чикиб кетади. Препарат зарарсиз саналиб, хар 4-8 соатда танага киритиш тавсия этилади. Ампициллин пешоб йуллари, жигар ути йуллари, бронхлар яллигланиши касалликларида, жаррохлик амалиётида, юкумли ичак касалликларини даволашда кенг кулланилади. Амоксициллин ярим синтетик препарат булиб, кенг спектрли бактерицид таъсирга эга. Граммусбат ва грамманфий ва б. микроорганизмлар препаратга сезгир.
Пенициллин гурухига оид препаратлар таъсирининг асоратлари. Ушбу гурух препаратларининг терапевтик таъсир кенглиги катта булиб, захарлилик кучи паст. Улар келтириб чикарадиган асоратлардан асосийлари куйидагилардан иборат: аллергик реакциялар тахминан 3-10 % беморларда кайд этилади. Одатда, жавоб реакцияси бир неча кундан сунг бошланади, айрим холларда реакция бир зумда бошланиб, терида тошмалар пайдо булиши, тана хароратининг кутарилиши, нафас кисиши билан ифодаланади. Жавоб реакцияси ута жушкин намоён булганда, бугимлар огриши, юрак кискаришларининг узгариши, буйрак фаолиятининг бузилиши каби холлар кузатилади. Баъзан анафилактик шок холати юз бериб, фожиали окибатларни келтириб чикариши мумкин. Булардан ташкари, пенициллинлар шиллик каватларни китиклаши окибатида диспепсия (кунгил айниши, кайт килиш), стоматит (огиз бушлиги шиллик каватининг яллигланиши) кузатилади. Мушаклар орасига пенициллин эритмасини киритиш баъзан абцессларга сабабчи булади, веналар деворининг зарарланиши тромбофлебитларни келтириб чикаради.
Аллергик холатларда даволаш учун глюкокортикоидлар ва антигистамин препаратлардан фойдаланилади, танага адреналин гидрохлорид ёки эфедрин гидрохлорид, кальций хлорид эритмалари киритилади. Шу билан бир вактда пенициллин буйрак, жигар фаолиятини издан чикариши, кон ишлаб чикариш аъзоларига зарарли таъсир курсатиши ва меъда-ичак йулида хавфли замбуругларни (дисбактериоз) купайишига шароит яратиши мумкин. Курсатилган асоратлар юз бермаслиги учун ушбу гурух препаратларининг кулланилиши шифокорларнинг катъий назорати остида булиши керак. Улар аник дозаларда, зарур булган такдирдагина тавсия этилмоги даркор.

Download 4.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling