Фармамакологик биокимё
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 9101 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Услубнинг асоси
- Текшириш материали
Машғулот 14.
Антигистамин дори моддаларининг (аллергияга қарши) таъсир механизмини гистаминаза фаоллиги бўйича аниқлаш. Аллергия жараёни намоён бўлишига қараб икки турда бўлади: тез ва суст ҳосил бўладиган жавоб. Тез хосил бўладиган аллергик жавобни гуморал иммунитет тизими амалга оширади, В лимфоцитлар антителалар қарши таначалар синтезлайди ва организм семиз хужайралари ва базофиллардан биологик фаол моддалар брадикинин, гистамин, серотонин, простагландинлар ажралиб чиқиб, томирлар ўтказувчанлигини кучайтиради ва бошқа тўқималарни жароҳатлайди. Бунда қондаги В лимфоцитлар сони, гистамин, брадикинин, серотонинлар миқдори қисқа вақт ичида ортади. Бундай холатларда тезликда гистаминга қарши дорилар юборилади. Суст кечадиган аллергик реакцияда Т лимфоцитлар сони ортиши кузатилади. Бу холларда иммунитет тизимини сусайтирувчи иммунодепрессантлар қўлланилади. Услубнинг асоси: Организмда антигистамин дорилар метаболизмини тўқималарда ва биологик суюқликларда гистаминаза активлиги орқали ўрганиш мумкин. Гистаминаза активлигини аниқлаш гистаминнинг ортафтал альдегиди билан флуоресценцияланувчи бирикма ҳосил қилишига асосланган. Текшириш материали: интакт ва қорин орқали 1 мл гистаминни 1 % эритмаси юборилган каламушлар 1. 1,34% ли натрий оксалатни сувдаги эритмаси 2. концентрланган 1 н ва 0.4 н НСl 3. бутанол - хлороформ аралашмаси З:2 нисбатда 4. Абсолют метил спирти 5. 5 н ли натрий хлор 6. кристалланган NаCl 7. 0,1 NаОН 8. 1 н ли NаОН 9. 1.4 М ортофтал кислотаси ва ортофтал альдегиди 10. гистаминнинг стандарт эритмаси 11. 0,2 М фосфат буфери рН 7.2 12. 10 % ли учхлор сирка кислотаси (ТХУК) Амалий ишнинг бориши: Колбага 2.9 мл фосфат буфери солиниб 0,5 мл қон зардоби кўшилади. Контрол колбаларга 0,5 мл дистилланган сув ва гистамин эритмаси солинади, кейин 37 0 С термостатга 1 соатга қолдирилади. Инкубациядан кейин колбаларга 5 мл учхлор сирка кислотаси солиниб, центрифуга пробиркаларига солинади ва 15 дақиқа 4000 мин. айланиш тезлигида центрифугаланади. 4 мл чўкма усти суюқлигига 0.5 мл 5 н ли NаОН; 1,5 г NаСl; 10 мл хлороформ - бутанол аралашмаси қўшилади. 3 дақиқа давомида силкитилиб, 4000 айланиш тезлигида 5 дақиқа центрифугаланади. Сув қисмини олиб ташлаб, 5 мл 0,1 н NаОН NаСl билан солинади. Пробиркалар 3 минут силкитилиб 5 минут 4000 айланиш тезлигида центрифугаланади. Сув қисми олиниб унга 0,5 мл 1 н NаСl ва 0,12 мл ортофтал альдегиди қўшилади. 4 дақиқадан кейин 0.2 мл Н 3 РО 4 солинади ва 365 нм узунликда СФ да кўрилади. Амалий ишнинг моҳияти: Гистаминазанинг активлигини аниқлаш гистамин метаболизмини ўрганишда,аллергияга қарши дорилар самарасини билишда, ахамиятга эга. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling