Фармамакологик биокимё


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/68
Sana05.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1692553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68
Bog'liq
Kitob 9101 uzsmart.uz

Амалий ишнинг моҳияти:
Микросомалар фракциясидаги цитохром Р450 ни фаоллигини аниқлаш
микросомалардаги ксенобиотиклар метаболизмини ўрганишда, самарали
даволаш усулларини ишлаб чиқишда мухимдир.
Мустақил тайёрлаш учул саволлар:
1. Ксенобиотиклар метаболизмида иштирок этувчи ферментлар
занжирининг хужайрада жойлашиши. Жигар эндоплазматик ретикулумнинг


тузилиши, фермент таркиби, ксенобиотиклар биотрансформациясидаги
роли.
2. Цитохром Р450 нинг индукция ва ингибирланиши. Турли дори
моддаларнинг биотрансформацион кўшилувчанлиги хақида тушунча.
Машғулот 3
Каламушларга цитохром Р450 ни индукцияловчи фенобарбинтал
натрий юбориб уни жигар микросомаларида аниқлаш.
Ксенобиотикларнинг метаболизми жигар эндоплазматик ретикулуми
ферментлар фаоллигига, организмнинг турли холатларига, гормонал
ўзгаришларга боғлиқ. Баъзи ксенобиотиклар ЭПР даги ферментлар
фаоллигини ошириши мумкин. Масалан, фенобарбитал натрий цитохром
Р450 синтезини кучайтиради ва фаоллигинн оширади.
Текшириш материали: интакт ва фенобарбитал натрий юборилган
каламушлар жигари.
Реактив ва жихозлар: 1 ва 2 машғулотдагилар.
Амалий ишнинг бориши:
Интакт ва фенобарбитал натрий юборилган каламушлардан жигар
микросомалари аввалги машғулотдагидек тайёрланади. Цитохром Р450
микдорини 2 машғулотда ёзилганидек иккала каламуш жигарида
аниқланади. Олинган натижалар жадвалга ёзилиб, солиштирилади.
Цитохорм Р450 миқдорни хисоблаш протоколи:
Вариант
Р экстинкция
Мг/мл
н моль/мг
оксил
%
Контроль


Интакт каламуш
ФБН юборилган
каламуш
Амалий ишнинг моҳияти.
1. Дори моддалари биотрансформациясини ўрганиш уларни турли
касалликларни даволашда самарали йўлларини ишлаб чиқишда муҳимдир.
2. Дорилар метаболизмини микросомал фракция орқали in vitro
ўрганиш организмда кечувчи метаболизм жараёнларини пробиркада
моделлаштириш имконини беради.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling