Фаробий ва Аристотел нинг онтология хакидаги фикрлари Онтология нима?


Download 19.12 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi19.12 Kb.
#1345221
Bog'liq
Фаробий ва Аристотел нинг онтология хакидаги фикрлари Онтология


Фаробий ва Аристотел нинг онтология хакидаги фикрлари


  1. Онтология нима?

  2. Форобий ва Аристотелнинг онтология хакидаги билимлари

  3. Фикрларидаги фарклари

  4. Фойдаланилган адабиётлар

1)Онтология фалсафий билимларнинг алоҳида соҳаси бўлиб, унда борлиқ ва йўқлик,мавжудлик ва номавжудлик каби масалаларнинг кенг доираси ўрганилади,шунингдек мавжудлик сифатига эга бўлган барча нарсаларнинг моҳиятианиқланади. «Онтология» атамаси фалсафада фақат XVII асрдан бери ишлатилади, лекин у юнонча ўзакларга эга бўлиб (ontos – борлиқ, logos – сўз,таълимот), борлиқ ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. Онтология фалсафада алоҳида ўрин эгаллайди. Икки ярим минг йиллик фаол изланишлар натижасида фалсафий билим тизимида онтологиядан ташқари фалсафанинг гносеология, аксиология, ижтимоий фалсафа, ахлоқ, эстетика, мантиқ каби таркибий қисмлари пайдо бўлди. Лекин уларнинг барчаси замирида онтология ётади, ўз навбатида онтология ҳар қандай фалсафий дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва шу тариқа ўз таркибига кирмайдиган бошқа фалсафий муаммолар талқинини кўп жиҳатдан белгилайди


2)Аристотель (милоддан аввалги 322-384 йиллар). «Борлиқ нима?» деган саволга жавобнинг Аристотель таклиф қилган варианти борлиқнинг муайянлик жиҳатига эътибор қаратади, бизни тафаккур ва борлиқнинг бир хиллиги ғоясига қайтаради. Аристотелнинг фикрича, «борлиқ категориал сўзлаш шакллари орқали ифодаланувчи барча нарсаларга ўз-ўзидан боғланади. Зеро, бундай сўзлаш усуллари қанча бўлса, борлиқ ҳам шунча маънода ифодаланади. Айрим иборалар нарсанинг моҳиятини, айримлари - сифатини, айримлари - миқдорини, айримлари – нисбатини, айримлари – ҳаракати ёки ўзгаришини, айримлари – «қаерда»лигини, айримлари – «қачон»лигини англатгани сабабли, борлиқ уларнинг ҳар бирига мос маъноларга эга бўлади»1. Аристотел онтологияси асосида учта таълимот ётади:
а) борлиқнинг категориал таҳлили (категориялар ҳақидаги таълимот)
б) борлиқнинг каузал таҳлили (борлиқнинг сабаблари ҳақидаги таълимот)
в) борлиқнинг имконият ва воқелик муносабати орқали таҳлили.
(имконий борлиқдан воқеликка ўтиш жараёнининг таҳлили).
Демак, Аристотел онтологиясини тушуниш учун ана шу уч таълимот ёки таҳлил мазмунига таяниш керак . 1. Борлиқнинг категориал таҳлили. Ушбу таҳлилни тушуниш учун аввало «категория» тушунчасининг маъносини, ундан кейин Аристотелнинг категориялари бир йўла икки ёқлама - ҳам мантиқий, ҳам онтологик табиатга эга эканини тушуниб етиш зарур. Демак, аввало, «категория» тушунчасига тўхталамиз. «Категория» атамаси юнон тилида «айтмоқ» деган маънони билдиради. Фалсафага уни Аристотел киритган эди. Унга қадар «Категория» (лотинча «предикат» бўлиб, у гапнинг мантиқий эгаси деган маънони билдирган ва предметнинг хоссаларини ифодалашга хизмат қиладиган тушунча ҳисобланган. Аристотел
таълимотида эга категория борлиқнинг асосий хусусиятларини ифодалаш учун хизмат қиладиган тушунчаларга нисбатан қўлланади, яъни у фундаментал фалсафий тушунча маъносида ишлатилади. Аристотел онтологиясининг асосида ўнта шундай тушунчанинг таҳлили ётади. Булар қуйидагилар:
1) моҳият;
2) миқдор (қанчалик);
3) сифат (қандайлик);
4) муносабат (нисбатдошлик);
5) жой - (макон, фазо, манзил, ҳужра) – (қаердалик);
6) вақт (замон) (қачонлик);
7) ҳолат (аҳвол);
8) эгалик (моликлик);
9) ҳаракат (иш, таъсир, фаоллик);
10) таъсирланиш (ўзгариш).
Булар ичида фақат биттаси – «моҳият» категорияси субстанцияга оид бўлиб, қолганлари акциденциалликка тааллуқлидир. Ушбу категорияларнинг иккиёқлама табиати уларнинг мантиқий ва айни замонда, онтологик табиатга эгалигини билдиради (яъни улар нафақат гносеологик категориялар, балки онтологик реаллик ҳамдир). Аристотел ва ундан кейинги деярли барча файласуфлар онтологик муаммолар таҳлилида шу категорияларга таяндилар. Фалсафанинг (онтологиянинг) қолган категориялари эса шу категориялар мазмунини ёритишга хизмат қилади. Онтология - борлиқнинг моҳиятини нима ташкил этади ёки субстанция нима?, моҳиятнинг акси бўлган ўткинчи борлиқ (ҳодисалар борлиғи) нимани билдиради ва у қандай келиб чиқади? Нарса ва ҳодисалар қачон (вақт, замон), қаерда (қайси жойда, макон), нима учун, қай мақсадга кўра қанча (миқдорда) келиб чиқади? Қанча (вақт) мавжуд бўлади? ва ҳ.к. оид масалалар пойдеворий тушунчалар бўлган, шу 10 та категориянинг таърифи ва талқинига таянади Шарқнинг буюк мутафаккири Форобий “Фуқаролик сиёсати” ва “Фозил шаҳар одамлари” асарида борлиқ ва унинг ибтидоси масаласи ҳақида фикр юритади. Борлиқ муаммосини ҳал қилишда “вужуди вожиб” ва “вужуди мумкин” ўзаро нисбатига мурожаат қилади. Унинг фикрича “вужуди вожиб” барча мавжуд ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган нарсаларнинг биринчи сабаби. Биринчи сабаб Олий абадий, азалий вужуд борлиқнинг яратувчиси, унинг иродаси ва ҳикмати (онги) барчани қамраб олади ва ҳамма вақт бошқариб туради. Биринчи сабаб сифатида у ўзга турткига муҳтож эмас. У мутлоқ борлиқ ва донишмандлик ифодаси. Барча одамлар ҳаёти мутлақ Комил ва Қодир Вужуд билан боғлиқ. “Вужуди мумкин” эса доимо ўзгаришда, зиддиятли муносабатларда бўлиб, унда барча нарсалар оддийдан мураккабга, тартибсизликдан тартиблиликка қараб ҳаракат қилади. “Вужуди вожиб“ яратган энг буюк воқеликдан бири инсон ақлидир. Форобоий фикрича, айнан фалсафа инсонга борлиқнинг моҳиятини тушуниш имконини беради. Борлиқ «ягона» ва айни вақтда «кўп»дир.
Борлиқнинг мазкур ҳолати эманация, яъни «ягона» муҳитдан борлиқнинг турли муҳитлари келиб чиқиши маҳсулидир. Форобий асарларида дунё бир-бирига кирувчи тўққиз гумбаз кўринишида намоён бўлади. Бу гумбазларда уларнинг Ер атрофида айланиши сабаби ҳисобланган жонлар яшайди.
Гумбазлар ўз ҳаракатини дастлабки турткидан бошлаган. Форобийнинг “Фуқаролик сиёсати” китобида бутун борлиқ уйидаги даражаларга бўлинган:
1. Биринчи ҳолатдаги сабаб;
2.Иккинчи ҳолатдаги сабаб;
3. Учинчи ҳолатдаги ақли фаол;
4. Тўртинчи ҳолатдаги инстинкт;
5. Бешинчи ҳолатдаги шакл;
6. Олтинчи ҳолатдаги материя. Фоборий бу ҳолат(даража)ларнинг ҳар бирини таърифлайди. Сўнгра у “ўнинчи ақл”ақли фаол баёнига ўтади. Унга кўра “ақли фаол” ёрдамида инсоннинг табиий ва маънавий руҳий ҳаёти шаклланади. У одам қандай қилиб комилликка эришиши мумкин, деган саволга, комилликка эришишнинг шарти ҳайвоний инстинктларни тарк этишва моддий эҳтиёжлардан батамом қутулиш даражасига кўтарилишдир деб жавоб беради.“Фозил шаҳар аҳолиси” асарида у ўз фикрларини давом эттиради.“Биринчи вужуд” ҳақида сўз деб номланган биринчи бобда барча нуқсонлардан холи (пок) ва абадий мажудлик ва мутлақ комиллик соҳиби, Худо ҳақида сўз боради. Форобий дунёнинг ранг-баранглигини тушунтириш учун Аристотелнинг шакл ва материя ҳақидаги таълимотидан фойдаланган. Форобий борлиқнинг биринчи сабаби ва ҳаракат манбаи сифатида Худо мавжуд деб ҳисоблаган бўлса-да, унинг фалсафаси билиш ва борлиқнингмураккаб масалаларини ечишга интилиш билан тавсифланади. Айни шу сабабли файласуф борлиқнинг ҳолатларини, унинг шаклларини: оддий элементлар – ҳаво, олов, ер, сувни; шунингдек минераллар, ўсимликлар, ҳайвонлар, инсон ва осмон жисмларини синчиклаб ўрганади. Шу тариқа у ташқи дунёнинг объектив мавжудлигига урғу беради. Форобийнинг фалсафий қарашлари Шарқ фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди.Ибн Сино фикрича ҳам борлиқнинг асоси “вужуди вожиб” яъни Оллоҳдир. Вужуди вожиб бу биринчи моҳият. Унинг мавжудлиги сабабини бошқа нарсалардан қидириш ноўрин. Чунки биринчи сабаб унинг натижасибўлган хилма хил жараёнларнинг моҳиятига боғлиқ бўла олмайди. Зеро вужуди вожибнинг мавжудлиги унинг ўзига боғлиқ. У ягона, абадий моҳият. Унда камчилик ва қусурлар бўлиши мумкин эмас. Вужуди вожиб доимий фаол, унда толиқиш сустлик бўлиши мумкин эмас. Вужуди вожиб вужуди мумкиннинг яратувчиси. Вужуди мумкиннниг ички моҳияти ҳаракат билан боғлиқ. Ибн Синонинг борлиқ ҳақидаги қарашлари кейинги мутафаккирлар ижодига ижобий таъсир кўрсатди.
3)Аристотелнинг фикрича борликдаги барча ходисалар бир бирига боглик улар уз узидан юз беради, олий рух яни Худо харакатсиз деган. Унинг талимотидаги 10 та тушунчаси кейинги файласуф олимлар учун йул вазифасини бажариб уларнинг изланишларида катта ёрдам берди.Фаробий еса барча нарсалар Худонинг хохишига караб булади, у хохламаса хечнима булмайди деб хисоблаган. Фаробий Аристотелнинг талимотига жуда кизиккан ва тахлил килган, хулосаларини еса узининг асарларида байон этган.
Download 19.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling