Фаррошлар учун муҳофаза қилиш бўйича йўРИҚнома №-11 I. Хавфсизликнинг умумий талаблари


II. ИШ БОШЛАШДАН ОЛДИН ҚЎЙИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


Download 18.94 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2023
Hajmi18.94 Kb.
#1227794
1   2   3
Bog'liq
15.Фаррошлар учун йўриқнома

II. ИШ БОШЛАШДАН ОЛДИН ҚЎЙИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

  1. Иш бошлашдан олдин махсус кийим-бошларини бенуқсонлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин кийиш, уни барча тугмаларини тақиш, сочни бош кийим (рўмол)остига олиш, тақинчоқларни ечиб қўйиши лозим.

  2. Иш жараёнида фойдаланиладиган идиш ва мосламаларни созлигини текшириш. (челак, швабра ва в.хаказолар)

  3. Тегишли жойларни тозалашдан олдин электр қурилмаларини очиқ жойлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш.

  4. Тегишли жойни тозалашдан олдин хонадаги стол, стул ва бошқа жихозларни тозалаш учун қулай ҳолатга келтириш.

  5. Тозалашда электр жихозларидан (чанг ютгич) фойдаланишда унинг кабел, вилкаларининг созлигини текшириш очиқ ва носоз жойлари йўқлигига ишонч хосил қилиш.


III. ИШ ЖАРАЁНИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


  1. Иш хона (кабинет) ларни тозалаётганда розетка, электр симларининг очиқ жойларига эхтиёт бўлиш, уларни электр токидан узиб қўйган холда тозалаш.

  2. Стол устини тозалашда қткир кесувчи предметлар(игна, кнопка, лезвие, пичоқ, шиша синиқлари ва х.к.) йўқлигига ишонч хосил қилиш, столдан столга ўтишда телефон, компьютер кабелларига оёқнинг ёки швабранинг ўралиб қолишидан эҳтиёт бўлиш;

  3. Электр жихозларини электр манбаидан ўчириб, фақат қуруқ латта билан тозалаш;

  4. Челакдаги сув хажми селакнинг ¾ қисми миқдорида бўлиши керак;

  5. Полни артишдан аввал ундаги ўткир кесувчи предметларни (шиша синиғи, мих, игна ва б.) супуриб олиш, полни латтада артгач латтага ёпишиб қолган турли предметлар қўлни кесмаслиги учун аввал латтани бир неча бор оқар сувдачайиб олиш керак;

  6. Дераза, ромларни артаётганда уларнинг мустахкамлигини текшириб кўриш;

  7. Хлорли сув билан юваётганда, дезинфекцияланаётганда, хожатхонани тозалаётганда қўлга резина қўлқоп кийиш, хлор ва дезинфекцияловчи моддаларнинг қўлга зарар етказмаслиги учун иш тугагач қўлни аввал резина қўлқоп билан бирга совунлаб ювиш, сўнгра резина қўлқопни қуруқ қилиб артиш ;

  8. Чанг ютгични ишлатаётганда кабели оёқ остида ўралашмаслиги, хўл, металл жисмларга тегмаслиги лозим.

  9. Чанг ютгич фильтри (чанг тўпланадиган қопи) ни тозалашда уни электр токидан узиб қўйиш шарт;


Download 18.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling