Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
104 ди. Уй осойишталиги бебаҳо неъмат. Бундай неъмат қадрига етиб, уни асраб-авайлаш ке- рак. Ақлли ва иймонли кишилар уйи ва хо- наларини тоза тутиб, унга кир-чирни яқин- лаштирмайди. Чунки озода ва сариштали ҳовли-жойда барака ва роҳат бўлади. меҳмонхона збек хонадонларида энг яхши хона- лардан бирини ташриф буюрадиган меҳмон учун алоҳида жиҳозлаб, бе-заб қў- йилади. Меҳмонхона чиройли ва озода бўли- ши лозим. Нима учун? Бунинг иккита сабаби бор. Бирор меҳмон келиб қолса, унинг олдида хижолат бўлмайсиз. Қолаверса, саранжом- сариштали ва покиза уй меҳмон кўнглини кўтаради ва бемалол дам олади. Меҳмонхо- нанинг бу тариқа покиза ва чиройли бўлиши меҳмон ҳурмати учун қилинади. Меҳмонхо- нага чиройли гилам ва палос солинади. За- монавий меҳмонхоналарда диван-кресло ва стол-стуллар қўйиш одат тусини олган. Ёки юмшоқ кўрпачалар тўшаб қўйилади. Айрим меҳмонхоналарда китоб жавонига турли ки- тоблар териб қўйилганини кўрамиз. Баъзи www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 105 ҳолларда деворга дарахтлар ва гуллар, тоғ- лар ва дарёлар каби чиройли тасвирлар би- лан безатилади. Аммо уйга жонли ҳайвон ёки жонзотлар суратини осиш ёки рассомга чиздириш асло жоиз эмас. Иймон-эътиқодли кишилар ўз меҳмонхонаси деворига кўзмун- чоқ, исириқ ва тумор каби бачкана нарса- ларни илиб қўймайди. Меҳмонхонада ўйин- чоқлар ва кийимлар ҳам турмайди. Одатда уйни саришта тутиш ва жиҳозлашга аёллар ва қизлар кўпроқ эътибор берадилар. Улар деразаларга қандай парда осишдан тортиб, тувакларда қайси гулларни ўстириш лозим- лигини яхши биладилар. Аммо ўғил болалар ҳамма ишни оналари ва сингилларига ташлаб қўйиб, бир чеккада қараб турмайдилар. Улар ҳам уй ишларига қарашиб юборишлари керак. Download 5.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling