Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

3
КИРИШ
ссалому алайкум, азиз болажонлар! 
Ота-боболаримиз болаларга ёшлигидан 
олим бўлма, одам бўл, инсон бўл, деб уқтириб 
келишган. Бу панд-насиҳат замирида улкан 
маъно мавжуд. Кўпчилик болалар олим бў-
лиш қийинлигини яхши билишади, аммо одам 
бўлиш ҳам оғир эканми, деб ўйлаши мумкин. 
Чунки олим бўлиш учун кўп китоб ўқиб, тун-
ларни бедор ўтказиш керак. Бунга ҳамма-
нинг ҳам тоқати етмайди. Келинглар, инсо-
ний қадр-қиймат нима билан ўлчанади, де-
ган саволга жавоб излаб кўрайлик. Бунга бир 
бола бойлик билан ўлчанади, деса, яна бири 
чиройли, қад-қоматли бўлиш кифоя, деб жа-
воб беради. Яна бир бола либосни ва яна бири 
бошқа нарсани инсоний қадр-қимматга ўлчов 
деб билади. 
Донишманд зотлар инсоний қадр-қиммат 
асосида одоб-ахлоқ, гўзал хулқ ва муома-
ла туради, деб айтиб кетганлар. Навоий бо-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
4
бомиз инсоний шарафни адаб ва ҳаё бел-
гилайди, дейди. Чунки одоб-ахлоқ бўлма-
са, инсонни ҳайвондан фарқлаб бўлмайди. 
Олим бўлиш учун кўп китоб ўқиш кифоя, 
аммо одам бўлиш учун фақат илмнинг ўзи 
етарли эмас. 
Агар ота-она фарзандига ёшлик пайтидан 
тўғри таълим-тарбия бермаса, у дангаса ва 
ялқовга айланиб, илм олишга ҳаракат қил-
майди ва касб-ҳунар ўрганмайди. Натижада 
бу бола енгил-елпи ҳаёт кечиришни ўйлайди, 
етарли таълим-тарбия олмагани учун адаб-
сиз ва илмсиз ҳолда вояга етади. Шу боис у 
ҳаёт йўлида кўп қоқилади ва жамиятда ўз 
ўрнини топа олмайди. Шунинг учун сиз азиз 
болалар билан олиб борадиган суҳбатимизни 
“Бола – одоби билан азиз”, деб номладик. Зе-
ро, ҳар бир бола ўз ота-онаси учун азиз. Ам-
мо боланинг чиройли одоб-ахлоқи уни ота-
онасига ҳам ва бошқаларга ҳам суюкли қи-
лади. Шундай экан, суюкли бола бўлиш учун 
илм олиш қаторида одобли ва тарбияли бў-
лишга интилиш катта самара бериб, олинган 
илм ҳам келажакда катта фойда келтиради. 
Қадрли болалар! Мазкур китобимиз-
да одоб-ахлоқ ҳақида суҳбатлашсак, бунга 
ҳамма ўғил-қизлар қўшилса керак. Жум-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
5
ладан, уйда ва мактабда ўзини тутиш одоб-
лари, кўчада юриш одоблари, ота-онага 
муомала қилиш ва бошқа муҳим одоблар 
мавжуд. Буларнинг ҳар бири ҳақида уш-
бу китобимизда болаларга керакли маълу-
мотларни беришга ҳаракат қиламиз. Сиз бу 
китобни мутолаа қилиш орқали ҳаётнинг 
моҳияти, инсоний одоб-ахлоқ ва одам бир-
бири билан қандай муомала қилиши лозим-
лиги ҳақида керакли билимга эга бўласиз, 
деган умиддамиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling