Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
10 Одоб олтиндан қиммат нсон табиати бойлик, пул ва олтинни жуда яхши кўради. Чунки бойлик кўп нарсани ҳал этади, бой-бадавлат одам кўп нарсани осонгина қўлга киритади. Шу боис айрим болалар бой одамга ҳавас билан қа- райди, бой бўлишни орзу қилади. Ҳаётда камчилик кўрмай, орзу-истакларига осонги- на эришиш ҳақида ширин хаёллар суради. Тўғри, бой-бадавлат киши яхши яшаб, нима- ни истаса, шунга осонгина эришаётганини кўрамиз. Кўпчилик наздида шу нарса катта бахт. Аммо катта ва улкан бойликка эга бўла туриб, бахтли бўла олмаган ёки ўзини бахт- сиз ҳис этадиган бойлар қанча. Улар камба- ғал ва фақир кишиларга қараганда кўпроқ изтироб чекиб яшайди. Ҳақиқатда бахтли бўлиш учун дастлаб ий- мон, илм, яхши амал ва одоб сув ва ҳаводек зарур. Буни кўпчилик болалар яхши билмай- ди, билса ҳам бу тўғрида чуқур ўйлаб кўр- майди. Қандай бўлмасин, бой бўлиш керак, деб катта хатога йўл қўяди. Бахтли бўлиш учун одоб бўлиши керак, деб айтдик. Бу биз- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 11 нинг гапимиз эмас, балки асрлар давомида тажрибада синалиб, донишманд боболаримиз томонидан айтилган. Одобнинг катта фойдаси шуки, қаерда одоб бўлса, ўша жойда тартиб ва интизом бўлиши аниқ. Тартиб ва интизом ҳар бир ишни ўз вақтида ва пухта бажариш- ни талаб этади. Бунга амал қилган бола доимо мақтовга лойиқ. Нега биз бошқа юрт одамла- ридан орқада қолганмиз, нега турли компю- тер ва бошқа асбоб-ускуналар ҳамда ўйин- чоқ турларини улардан сотиб оламиз, деб ўй- ласак, бунга улар ёшлигидан илм ва одобни юксак даражада эгаллагани сабабдир. Илм- ли ва одобли бўлишнинг фойдаси жуда катта. Одамлар ҳам одобли болани ёқтириб, унинг ота-онасига раҳмат айтишади ва илоё, бахтли бўлгин, асло кам бўлмагин, дея ҳақига хайр- ли дуолар қилишади. Аллоҳ интизомли бола учун номаи аъмолига алоҳида савоблар ёзди- ради, ризқини кўпайтириб, умрига умр қў- шади. Одоб ана шундай ажойиб фазилатдир. Шунинг учун доно халқимиз “одоб олтиндан қиммат”, деб бежиз айтмаган. Буни тўғри ту- шуниб олган бола асло адашмайди, ҳаётда қоқилмайди ва ота-онасига кўпдан-кўп раҳ- мат келтиради. Мана бу ривоят адаб бойлик- дан афзал эканини тушунишда ёрдам бера- www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling