Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
18
ди”. Учинчи аёл ўғли тўғрисида лом-мим де-
мади, икки аёлнинг гапларига жимгина қу-
лоқ солиб ўтирди. Икки аёл сен нега гапир-
майсан, деб ундан сўрашганида тортинибги-
на шундай деди: “Менинг ўғлимда айтарли 
бирорта алоҳида фазилат йўқ. Аллоҳ берган 
бир бола-да”.
Бир қария нарироқда аёллар нима деб 
гаплашаётганига қулоқ солиб турган эди. 
Аёллар йўлга тушиб, юк кўтариб оғриётган 
бел ва қўлларини ишқалаб силай бошлаш-
ди. Шу пайт уч бола олдиларига чопиб ке-
лишди. Булар уч аёлнинг ўғиллари эди. Би-
ринчи аёлнинг ўғли оёқларини осмонга кў-
тариб қўли билан ерда тик юришни амал-
да кўрсатди. Иккинчи аёлнинг ўғли харсанг 
тош устига чиқиб, онаси яхши кўрган қў-
шиқни хушовозда куйлай бошлади. Аёллар 
ҳурсанд бўлишиб, уни олқишлаб чапак ча-
лишди. Учинчи аёлнинг ўғли эса онаси ол-
дига келиб: “Ойижон, саватни менга беринг, 
уни мен кўтариб борай”, дедию уни кўтариб 
йўлга тушди. Аёллар кузатиб турган қария-
дан қайси биримизнинг ўғлимиз яхши экан, 
деб сўрашди. Қария: “Онасига ёрдам бериш-
га шошилган ўғилни яхши бола деса бўла-
ди”, деб жавоб берди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
19
дуоси мустажоб бола
(Ибратли ҳикоя)
ир куни мўминлар амири Умар ибн 
Хаттоб Мадина кўчаларининг бирида 
чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолди. Шу 
онда болага қараб:
– Эй бола! Ҳақимизга бир дуо қилгин, Ал-
лоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – деди. Шунда 
саҳобалар: 
– Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло раҳм 
қилсин, деб шу боладан дуо сўраяпсизми? 
Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн ки-
шидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. 
Шунда Ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан ҳақимизга дуо қил, деб 
сўраяпман, чунки у ҳали балоғат ёшига етиб 
улгурмаган. Ҳали унинг амаллар китобида 
гуноҳ амали йўқ. Шунинг учун унинг дуо-
си қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшда-
миз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, 
– деб жавоб берди.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling