Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
35
13. Яхши қўшничилик қил ва уларнинг
азиятларига сабр қил.
Ёдда сақланг: Имом Аъзам – Нўъмон ибн Со-
бит (мел. 699-769) ҳанафий мазҳабининг асосчи-
си ва жуда катта олим.
Қизалоқлар одоби
из бола оиланинг зийнатидир. Қизи
бор ҳовли файз таратиб туради. Қиз-
нинг муомаласи унинг ҳуснидир. Қиз-
нинг ҳаёси гўзаллигидир. Қизнинг ҳаёси би-
лан андишаси бўлса, ясанишнинг ҳожати
йўқ. Ҳаёси бор қиз оддий кийим билан ҳам
чиройли кўринади.
Тарбия топиш ва одобли бўлиш ўғил бо-
лаларга қанчалик лозим бўлса, қиз учун ун-
дан ҳам кўпроқ лозимдир. Шу сабабдан баъ-
зи ишлар ўғил болаларга айб кўринмаса ҳам,
қиз болаларда катта айб саналади. Масалан,
либос ва бош кийим йиртиқ бўлиши ўғил бо-
лаларда ҳам айб, лекин қизларда ундан кўп-
роқ айбдир. Одобли қизлар эркак одам наза-
рини тортмайдиган кийимларни кияди, ярим
www.ziyouz.com kutubxonasi