Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ота ҳақини адо этган ўғил
Бола – одоБи Билан азиз
30 да! Яна одоб билан эришиш мумкин бўлган ютуқларга бойлик билан етиб бўлмайди. Эй фарзандим, энди ўзинг айт-чи: мил- лиард сўм пули, қўша-қўша данғиллама уй- жойлари, турли русумдаги машиналари бор одам бойми ёки бир одобли фарзанди бор одамми? Бойлиги бисёр одамнинг ўғли бео- доб бўлса, қандай хунук, бойлиги ўртача ёки камбағал кишининг фарзанди одобли, ўқиш- лари аъло бўлса, қандай чиройли?! Икковини бир-бирига қиёслаш асло мумкин эмас. Де- мак, бойлик ҳамма нарсани ҳал қилади, деб ўйлаш тўғри эмас. Ҳақиқий истеъдод, адо- лат, одоб-ахлоқ, инсоф ва имон-эътиқод ол- дида бойлик жуда ожиз нарса бўлиб қолади. Одобли бола ҳақорат ва қарғиш олмайди. Ўзи бировларни сўкиб, ҳақорат қилмайди, бошқаларнинг сўкиниши ва ҳақоратига са- баб бўлмайди. Одобли бола қилган ишлари ёки ўзида бор фазилатлар билан мақтанмайди, керилмай- ди, кеккаймайди, балки камтар бўлади, ўзи- даги фазилатларни дўстлари билан баҳам кўради, мулойим, очиққўл ва очиқкўнгил бў- лади. Бу “меники”, бу “сеники” деб ажра- тиш, ҳамма вақт фақат ўзини ўйлаш, бошқа- лар билан иши бўлмаслик одобли бола шаъ- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 31 нига дуруст эмас. Демак, боланинг келажак- да бахтли ва толеъли бўлиши унинг одоб-ах- лоқи ва қанчалик илм олишига боғлиқ. Бола ота-онасининг сўзига кирса, айтганларидан чиқмаса, берган маслаҳатларини жон деб қа- бул қилса, бундай бола улғайганида, албатта бахтли бўлади. Ота ҳақини адо этган ўғил (Ибратли ҳикоя) адим замонда қароқчилар йўлтўсар- лик қилиб, ожиз ва заиф одамларни асир олиб бозорда қул қилиб сотарди- лар. Кунларнинг бирида қароқчиларнинг қў- лига бир катта ёшли камбағал киши тушиб қолди. Қароқчилар бошлиғи унга: “Агар бо- зорда қул бўлиб сотилишни истамасанг, мен- га юз тилла танга келтирсанг, сени озод қи- ламан”, деди. Шунда камбағал киши оиласига хат ёзиб, унга шундай сўзлар битди: “Биламан, сиз- ларда мени қутқариш учун тўлашга пу- линглар йўқ. Аммо бу хатни мен бошимга тушган ишдан хабардор бўлишингиз учун ёзаяпман”. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling