Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
22
дан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб 
ҳисобла.
Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар ва 
ўжар бўлма, ўз айтганингда туриб олма, ўз-
галар сўзини ҳам эътиборга ол, муроса йўли-
ни танла, ҳамиша одамлар ичида бўл, улар-
дан ажрама, кексаларни ҳурмат қил, барча-
ни эҳтиром билан тилга олгин, кимнинг ту-
зини тотган бўлсанг, унинг ҳақини адо қи-
лишни унутма.
Эй ўғлим, уст-бошингни тоза тут, ким би-
лан гаплашсанг, унинг ўзига яраша гапни га-
пир, тунда кишилар билан суҳбат қурсанг, 
сўзни юмшоқ ва оҳиста гапир, сўзлаётган 
вақтингда бир кишига қараб гапираверма, 
ҳаммага назар сол, кам ейиш ва кам ухлаш 
яхши кўрган амалинг бўлсин! Ўзингга нима-
ни раво кўрсанг, уни ўзгаларга ҳам раво кўр. 
Ўзинг яхши ўқимаган ва билмаган ҳолда би-
ровга ақл ўргатма ва устозлик қилма.
Эй ўғлим, сир сақлай олмайдиган киши-
ларга сирингни айтма, ҳамма ҳам яхшилик 
қилади, деб ўйлама, бирон кишининг бахил 
эканини билсанг, ундан яхшилик чиқади, деб 
ўйлама, бировнинг иши тушиб олдингга кел-
са, уни ноумид қилиб қайтарма, ўзингдан 
катталар билан ҳазиллашма, уйда бор нар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
23
саларингни душман кўзидан яширин тут, ўз 
ака-укаларингни ҳурмат қил.
Эй ўғлим, бир кўришда синамай туриб, би-
ровни дўст тутма, синалмаган одамга ишон-
ма, ўз қадрини билмайдиган кишилардан ях-
шилик умид қилма, офтоб чиққунча ухлама, 
ҳадеб кулаверма, бадном (номи ёки хулқи 
ёмон) кишиларга суҳбатдош бўлма, кексалар 
ва улуғ кишилар олдига ўтиб, улардан олдин 
юрма, одамлар ўзаро гаплашаётган пайтда 
уларнинг сўзини бўлиб, гап солма, меҳмон-
нинг олдида бировга ғазабингни сочма, бо-
шингни эса қуйи солмасдан ўтир...”
Ёдда тутинг: ҳикмат “билимдонлик”, “доно-
лик”, “ҳикматли сўз”, “тиббиёт илми”, “шифокор-
лик” каби маъноларни англатади.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling