Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
28
Одобли боланинг белгиси
добли бола бирон ножўя ишни билмас-
дан қилиб қўйса, кишилар унга қара-
ши билан иши нотўғри эканини тушуниб
хижолат чекади, қилган ишидан ўзини ноқу-
лай ҳис этади ва уялади. Агар шу вақтда бир 
киши насиҳат қилса, унинг айтгани ўзининг 
фойдасига айтилаётганини ўйлайди. Бироқ 
индамай йўлига кетмасдан насиҳат қилган 
кишига: “Билмасдан қилиб қўйибман. Бошқа 
бундай хато ишга қўл урмайман!” деб кечи-
рим сўрайди. 
Аммо одобсиз ва тарбия кўрмаган бола эса 
ундан фарқ қилади, хато ишларини тушуниб 
етмайди. Агар унга бирон киши насиҳат қил-
са, насиҳат қилувчига қаттиқ гапириб, сўзи-
ни эътиборга олмайди, ҳатто унга ҳурмат-
сизлик қилади.
Азиз болажон, шуни доим ёдда сақла: 
одобли бола ҳар қанча кўримсиз бўлса ҳам 
тарбияли ва одобли бўлгани учун уни ҳамма 
яхши кўради. Одобсиз бола ҳар қанча чирой-
ли бўлса ҳам, эътибор қозонмайди. Устига 
шинам ва яхши либослар кийиб олганига қа-
рамай ҳеч ким унга ҳавас билан қарамайди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
29
Чунки болага баҳо берилганда ҳамма вақт 
унинг одобига қаралади, кийимларига эмас.
Одобли боланинг кундан-кунга қадри ва 
ҳурмати ошиб боради. Аммо у бундан талта-
йиб кетмайди, шундай тарбия бергани учун 
ота-онасидан миннатдор бўлади, улар буюр-
ган хизматни бўйин товламасдан бажаради. 
Одобсиз боланинг эса кундан-кунга ҳурмати 
тушиб боради.
Қайси бола ёши улуғ ва кекса кишилар-
нинг сўзига кирса, ўзи ҳам улуғ бўлади. 
Одобли бола яна ўзидан катталар ҳурмати-
ни бажо келтиради, дуоларини олишга инти-
лади. Зеро, дуо одамнинг ўсиб-униши учун 
қанот вазифасини бажаради.
Одобли болани ҳар ким хуш кўради ва 
уни мақтов билан тилга олади. Қандай ишни 
қилмоқчи бўлсалар, одамлар одобли болага 
ишонадилар. Аммо тарбия кўрмаган болани 
ҳеч бир ишга яқинлаштирмайдилар, унга би-
рон юмушни ишониб топшира олмайдилар. 
Балки уни изза қилиб, беодоблигини юзига 
соладилар.
Ота-она учун тарбия топган бола катта 
бойликдир. Одобли болани ҳеч қандай бой-
ликка алмаштириб бўлмайди. Чунки бойлик 
билан одоб-ахлоқни сотиб олиш мумкин эмас-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling