Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
24
болалар тарбиясининг 
ўзига хос жиҳатлари
зиз болалар, тарбия ва одоб-ахлоқ қу-
йидаги муҳим жиҳатларни ўз ичига 
олади. 
Феъл-атвор тарбияси.
Болалар ёш пайтидан яхши тарбияланса, 
одобли-ахлоқли ва маданиятли бўлиб вояга 
етадилар. Ёшлик пайтидан олинган илм ва 
одоб-ахлоқ бола хотирасига қаттиқ муҳрла-
нади. Қайси бола ёшлигидан яхши таълим-
тарбия олган бўлса, унинг комил инсон бў-
либ етишишига шубҳа йўқ. Албатта бунда 
ота-оналар ва устозлар асосий ўрин тутади. 
Шу сабаб устоз ва мураббийлар сўзига қу-
лоқ тутиш ва уларнинг ўгитларига амал қи-
лиш лозим.
Эътиқод тарбияси.
Эътиқод инсон ҳаётида энг муҳим омил 
саналади. Чунки эътиқодсиз одамнинг онги 
бўш, фикри тарқоқ ҳамда бузуқ ғоя ва қа-
рашларга эргашиб кетиш хавфи бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
25
Инсон қалбидаги эътиқодни ҳеч нарса 
кетказа олмайди, уни на пул, на мансаб ва 
на қўрқув ва на дўқ-пўписа билан кетказиб 
бўлмайди. Эътиқоди мустаҳкам одам улкан 
тоғдек бақувват, дарёдек тошқин ва серғай-
рат бўлади. Шунинг учун эътиқод ва у би-
лан боғлиқ нарсаларни пухта ўрганиб олиш 
керак.
бадан тарбияси.
Инсон модда ва руҳдан иборат. Шундай 
экан, унинг руҳий соғлом бўлиши билан бир-
га моддий соғломлиги ҳам муҳим омиллар-
дан ҳисобланади. Бадан тарбияси баданни 
соғлом ва кучли ҳамда аъзоларни мукаммал 
даражага етказишдан иборат. 
Фикр (ақл) тарбияси.
Инсон боласини дунё ва охират саодати-
га бошловчи нарса, албатта Аллоҳнинг энг 
буюк неъмати бўлган ақлдир. Ақл орқали 
инсон яхшини ёмондан, оқни қорадан ажра-
та олади. Мана шу нарса унинг саодатга эри-
шишида восита вазифасини бажаради.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling