Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
36
яланғоч кийим кийишдан уялади, уят сана-
ладиган аъзоларини беркитиб юради, кўчада 
бегона эркак кишиларга қарамасдан, одобсиз 
сўзларга қулоқ солмасдан мактабга боради.
Мактабдан қайтгандан сўнг сабоқларини 
такрорлаб бўлиб, қизларга лозим бўлган уй 
юмушларини қиладилар. Улар кўпроқ кийим 
ва дўппи тикиш, ҳар хил таомлар пишириш, 
пишириқ ва ширинликлар тайёрлаш ва ўр-
ганиш билан машғул бўладилар.
Одобли қиз ҳамиша онаси ёнида бўлади, 
кўча-кўйларга чиқиб юрмайди, бирон иш би-
лан кўчага чиқса ҳам, кеч бўлмасдан уйи-
га қайтади ва ўғил болалар билан ўйнамай-
ди. Одобли қиз кир-чир, нопок ва йиртиқ, 
очиқ-сочиқ кийимларни киймайди, бошяланг 
ва оёқяланг юришдан ийманади. Одобли қиз 
уст-бошини тоза тутиб, сочларини тараб озо-
да ва ораста бўлиб юради, оғзи ва тишлари-
ни тозаловчи воситалар билан поклаб, нохуш 
ҳид таралишининг олдини олади.
Одобли қиз тиззалари ва билакларини 
очиб, сочларини ёйиб юриш билан ўзини 
бошқаларга кўз-кўз қилмайди. Қиз бола ўз 
номусини пок сақлаши ва унга асло гард-ғу-
бор тегизмаслиги керак. Қиз боланинг сўзи 
ва қиладиган иши ҳар доим одоб доирасида 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
37
бўлса, ҳамма уни мақтайди ва ўзига келин 
қилишни дилига тугиб қўяди.
Инсон жисм ва руҳдан иборат
зиз болалар, инсон жисм ва руҳдан 
иборат. Бизнинг ўз танамиз олдидаги 
вазифамиз бўлгани каби маънавиятимиз – 
руҳиятимиз олдидаги вазифаларимиз ҳам 
бор. Буларнинг ҳар иккисини баробар олиб 
борилмаса, бирини қилиб, иккинчисини ўз 
ҳолига ташлаб қўйсак, комил инсон бўла ол-
маймиз. Шу сабаб ўз танамиз олдидаги вази-
фаларни билиб олишимиз лозим. Мазкур ки-
тобда биз болаларнинг моддий ва руҳий ола-
ми билан боғлиқ энг муҳим маълумотларни 
келтирамиз.
Ухлаш одоблари
нсон ҳар куни ишлаб, уйига чарчаб 
қайт ганидан сўнг дам олишни истай-
ди. Худди шундай болалар ҳам кундузи ўй-
наб чарчайдилар. Кеч бўлганда кўчада қо-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling