Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
6
ОдОб нИма?
урматли болалар, биласизларми, одоб 
сўзи қандай маъно беради? Яратган 
Парвардигорга ҳам, одамларга ҳам маъқул 
ва мақбул одатларга “одоб-ахлоқ” дейила-
ди. Одоб яхши ишлар ва чиройли сўзлардан 
иборат. Ҳар бир инсон яхши одамга айлани-
ши учун одоб-ахлоқни бошқалардан ўрга-
ниб, ўзи ҳам уни бошқаларга етказади. Маъ-
лумки, инсон яшаши учун ҳар куни турли 
ишларни бажариши керак. Масалан, уйқу-
дан уйғониш, ювиниш, кийиниш, овқатла-
нишнинг ҳар бири учун алоҳида қоидалар 
бор. Мана шу қоидаларни одоб, деб айтила-
ди. Бунга кийиниш одоби, овқатланиш одо-
би, ухлаш одоби ва ҳоказо одоблар мисол 
бўлади. 
Болажонлар, шуни билингки, танамиз ҳа-
ракати бевосита руҳимизга боғлиқ. Агар та-
биатимизга гўзал феъллар ва яхши одатлар 
ўрнашса, аъзоларимиз ҳаракати ҳам шунга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
7
қараб яхши томонга ўзгаради. Бунга “яхши 
ахлоқ”, дейилади. Агар табиатимизга ёмон 
одатлар ўрнашса, аъзоларимиз ҳаракати 
ҳам шунга қараб ёмонлашади. Бунга “ёмон 
ахлоқ” дейилади. Сўз, ҳаракат ва хулқимиз 
яхши ва гўзал бўлиши учун руҳимизни ёмон 
хулқлардан поклаб, уни яхши феъл ва гў-
зал одатлар билан зийнатлаш керак. Дунё-
да oдамлар бир-бирлари билан саломлашиб, 
мулоқот қилади, бир-бири билан борди-кел-
ди қилиб, ўзаро муносабат ўрнатадилар. Бу 
ишларни муомала, дейилади. Ҳаётда муо-
мала турлари жуда кўп. Муомала турлари-
дан ҳар бири учун муайян тартиб ва қои-
далар бор. Бу қоидалар ҳам одобга киради. 
Масалан, саломлашиш одоби, сўзлаш одоби, 
меҳмон кутиш одоби ва ҳоказо. Демак, oдоб 
қоидалари иккига бўлинади:
1) Шахсий одоблар; 2) Муомала қоидала-
ри.
Шахсий одоблар ҳар бир инсон ёлғиз ўзи 
бажарадиган қоидалардир. Муомала қоида-
лари – бошқалар билан биргаликда бажари-
ладиган одоблар.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling