Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
206
ражада аҳамиятли эканини тушуниб етсак
ёшимиз улғайганида унинг мевасини кўра-
миз. Ривоятларда келишича, табобат илми-
нинг катта олими Абу Али ибн Сино 18 ёши-
га қадар жуда кўп илмларни эгаллаб, 20-25 
ёшларида етук олимлик мақомини эгаллаган 
эди. Кўрдингизми, болалар, ҳар бир бола ёш-
лигини ғанимат билиб, бу вақтлардан унум-
ли фойдаланса, катта бўлганида эгаллаган 
илми ўзига жуда кўп фойда келтиради.
Фойдали насиҳатлар
1. Ёшлик тошқин сув, суғори-
ладиган экинзорингизни суғориб 
қолмасангиз ўтиб кетади. Ке-
йин кексаликнинг кўзойнагини 
тақиб, игна билан қудуқ қазиш-
дан иш чиқмайди.
2. Сизларда ёшлик куч-қуввати бор экан, 
уни зое кетказмасдан бурчингизни бажа-
ришга сарфланг.
3. Ёшлик софлигини сақлаб қолишнинг энг 
яхши йўли – ёмон хислатларга кўнгилдан 
ўрин бермаслик, болаликни сақлаб қолиш. 
Болалик софлигини сақлаб қолган кишилар 
дунёда энг бахтлидир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
207
Кундалик ишларни тартибга солиш
шлаш, дам олиш ва бошқа зарурий 
юмушларни бажариш вақтларини тар-
тибга келтириш юксалишнинг энг улуғ дас-
туридир. Тартибсиз ва пала-партиш ишлар-
да доим камчилик бўлади. Бу инсоннинг қо-
лоқликка қараб кетишига, ишларидан унум 
ва барака кўтарилишига сабаб бўлади. Ай-
ниқса, ҳозирги тезкор замонда ҳар бир иш-
ни ўз вақтида бажариш, дам олиш ва бошқа 
керакли юмушларга ҳам вақт ажрата билиш 
талаб этилади.
Тартибли яшаш инсон умрини баракали 
қилади. Вақт қадрини билмаган бола ўз қад-
рини ҳам йўқотади. Вақтнинг беш дақиқаси 
ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки шу беш да-
қиқалар йиғилса, соатларга, соатлар кунлар-
га, кунлар ҳафталар, ҳафталар ойларга, ой-
лар эса йилларга айланади. Умримиз йил-
лардан иборат. Шундай экан, умримизнинг 
кичик бўлагини ҳам беҳуда ишларга сарф-
ламаслигимиз лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling