Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
223
Фойдали насиҳатлар
Иброҳим Нахаъий шундай деган
экан: “Сизлардан олдинги қавм уч
нарса туфайли ҳалокатга учради:
1. Кўп гапирганликлари;
2. Кўп таом еганликлари;
3. Кўп ухлаганликлари”.
Телевизорни меъёрида кўринг!
олажонлар, ҳозирги вақтда кўпчилик
болалар телевизор кўриш ва компю-
тер ўйинларини жуда ёқтиради. Айримлари
дарсдан бўшаган заҳоти уйига боришни ҳам
унутиб, компютер олдида ҳар хил ўйинлар-
ни ўйнаб кунни кеч қилади. Аммо ҳар бир
ишда меъёрни сақланса, ҳаддан ошилмаса,
соғликка зарар бўлмайди, яна бошқа ишла-
ри ўлда-жўлда бўлиб қолмайди. Айрим қиз
болалар уйга келган заҳоти уй юмушлари-
ни бажариш ва супуриб-сидириш ўрнига ҳа-
ли кечгача улгураман, деган хаёлда телеви-
зор олдида ўтириб қолади ва онасидан дак-
ки эшитади. Яхшилаб ўйлаб кўрилса, вақт
олтиндан қиммат экани аён бўлади.
Айрим
www.ziyouz.com kutubxonasi