Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
217
Фойдали насиҳатлар
1. Уч нарсадан уч нарсани
топса бўлади: сабр-дан нажот,
саховатдан улуғлик ва адолат-
дан ғалаба (Хожа Аҳрор Валий).
2. Ҳар ғанийки, тириклигида
эҳсонидан кўнгулларни шод қилмағай, ўлга-
нидан сўнг ани кимса дуо ила ёд қилмағай
(Алишер Навоий).
3. Саховат шундай бир буюк сифатки,
уни доим мақтов билан эслайдилар.
4. Сахий одам халққа дунёни сувдек оқи-
зиб улашса, халқ унинг теварагига сувдек
оқиб, йиғилиб келади.
5. Юмшамас кўнгилни сахий юмшата-
ди, етиб бўлмас муродга сахий киши эриша
олади.
6. Одамлар муҳаббатини ўзингга жалб
қилмоқчи бўлсанг, сахий бўл, саховат сени
севикли қилади.
7. Сахийлик жуда яхши хислат, уни ҳеч
қўймаслик керак, лекин ўзганинг моли би-
лан сахийлик қилмаслик керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi