Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
233
га мувофиқ
унинг онги,
фикрлаш доираси,
дунёқараши ҳам ўзгариб, бойиб бориши ке-
рак. Агар фақат моддий нарсаларга эътибор
берилса-ю, маънавиятга етарлича аҳамият
берилмаса, руҳий ҳолат издан чиқади. Шу
сабаб одам ҳар куни ниманидир ўқиб-ўрга-
ниши ва билимини тинимсиз ошириб бориши
керак. Кеча билмаган нарсамизни бугун ўр-
ганишимиз, билганларимизни янада мустаҳ-
камлаб, фикр доирамиз ва дунёқарашимиз-
ни кенгайтириб боришимиз лозим. Илм-маъ-
рифат йўлида сусткашликка йўл қўйиб бўл-
майди. Зеро, ўтаётган ҳар бир кунимиз ҳи-
собли, ҳар куннинг ўз ўрни бор. Ундан унум-
ли фойдаланиш ҳар бир боланинг ўз ихтиё-
рида.
Олган билимларимиз таъсирида дунёқа-
рашимиз шаклланиб, кенгайиб боради. Ҳаёт
ҳақида қанча кўп билсак,
умр мазмунини,
унинг туб моҳиятини ва
яшаш тарзини чу-
қурроқ анг-лай бошлаймиз.
Шундай экан, ҳурматли
фарзандларим,
доимо билим олиш, энг гўзал одоблар билан
зийнатланиш ҳаракатида бўлинг. Зеро, илм
ва одоб билан жуда юксак чўққиларни забт
этиш мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi