Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
249
Истеъдод ва қобилият
луғ ватандошимиз Абулқосим Маҳмуд
Замахшарий: “Ҳунарманду косиблар
кўпдир, бироқ моҳиру қобилиятлилар оз-
дир”, деган эди. Яъни, уста кўп, аммо ҳақи-
қий уста, ўзи ишининг моҳир устаси бўлган
кишилар камдир. Шундай экан, эй фарзанд,
сен яхши билим олиб, ўз касбинг устаси, етук
мутахассис бўлиб етишсанг, доим ишинг ба-
роридан келади ва ҳаётда қоқилмайсан. Зе-
ро, ўз касбининг моҳир усталари доим эл ар-
доғида бўладилар. Бундай кишиларга талаб
жуда катта.
Ўз ҳақингни тани,
бировнинг ҳақидан қўрқ!
добли бола ўз ҳақини таниб, уни биров-
га бериб қўймайди. Яъни, сеники бўли-
ши керак нарса сенда бўлсин. Уни ўзгалар-
га бериб қўйма! Албатта бу яхши маънода-
дир. Сахийлик ҳам меъёрида бўлиши керак.
Сенинг сахийлигинг ёки кўнгилчанлигинг ўз
ҳаққингни бошқалар олиб қўйишига
сабаб
www.ziyouz.com kutubxonasi