Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

12. Вақтида овқатланиш муҳим.
Ақлий меҳнат билан шуғулланаётган ўқув-
чилар овқатланишга эътибор бериб кўп ов-
қат ейишдан тийилишлари керак. Аммо мева 
ва сабзавотларни кўп истеъмол қилинса, соғ-
лиққа шунча фойда келтиради. Асал, узум, 
ёнғоқ кабилар ақлни чархлайди, хотирани 
кучайтиради. Таомланишда қоринни ҳад-
дан зиёд тўйдирмаслик лозим. Шунингдек, 
жуда кам таом ейиш ҳам тўғри эмас, балки 
меъёрида ейиш талаб этилади. Луқмаларни 
яхшилаб чайнаб, ўтириб овқатланиш керак. 
Аммо туриб ёки юриб овқатланиш соғлиққа 
зарарли.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
242
13. Уйқунинг аҳамияти.
Уйқу фақат тана учун эмас, балки мия дам 
олиши учун ҳам муҳимдир. Вақтида ухлама-
ган ўқувчи ишёқмас, дангаса ва ҳафсаласиз 
бўлиб, унинг иш унумдорлиги ҳам пасаяди. 
Шу сабабли ўқувчилар уйқу соатларига эъ-
тиборли бўлиб, меъ-ёрида ва вақтида ухлаб 
дам олишлари керак. Аммо болалар қуйида-
гиларни унутманг:
– кўп ухлаган одам кўп дам олади, деб 
жуда вақтли ухлаш но тўғри. Мажбурий дам 
олиш инсонни асабий ҳолга келтиради.
– кўп ухлаган одам ҳам вақт йўқотади, 
ҳам дангаса бўлиб қолади.
– эрталаб вақтли уйғониб, сокин муҳитда 
дарс қилиш яхши натижа беради.
Фойдали маслаҳатлар
1. Дарёларнинг доим денгизга 
қўшилиши унинг сувига таъсир 
қилмаганидек, амал ва лаззат 
ҳақиқий илм олувчига таъсир 
кўрсата олмаслиги керак.
2. Агар бир шогирд илм ва муаллимни ях-
ши кўрмаса, қунт билан ўқимаса, мақсади-
га ета олмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
243
3. Ҳеч қачон илм ўрганиш ишида узилиш 
юз бермаслиги керак. Негаки, бу катта йў-
қотишга олиб боради.
4. Таълим олувчи узлуксиз ҳолда дарс қи-
лиши, шериклари билан ёки ёлғиз ўзи маса-
лаларни такрорлаб туриши лозим.
5. Бизнинг мақсадимиз ўқувчини толиқ-
тириб қўймасликдир. Ҳадеб бир нарсани 
ўқийвериш зериктиради ва тоқатини тоқ 
қилади. Агар ўқувчи бир масаладан бошқа 
масалага ўтиб турса, у худди турли-ту-
ман боғ-роғларни сайр қилгандек завқлана-
ди, бир боғдан ўтар-ўтмас бошқа бир боғ 
бошланади. Киши уларнинг ҳаммасини кўр-
гиси келади. Ҳар бир янги нарса кишига ро-
ҳат бағишлайди.
6. Таълим олувчи илмни ҳурмат қилиши 
керак, китобни ерга қўйиши ва уни ифлос 
қўллари билан ушлаши мумкин эмас.
7. Таълим олувчи ейиш, ичиш ва ухлаш 
кабиларни ҳам унутиб қўймаслиги, шу-
нингдек, ҳашаматли ҳаётни орзу қилмас-
лиги керак. У инсонлар билан чиройли муо-
мала қилиши ва ўзига тегишли бўлмаган 
нарсалар билан шуғулланмаслиги лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling