Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
234
Болалар луғати
Олға
– олдинга, олд томонга.
Улғайиш
– балоғатга етиш, 
вояга етиш; ривожланиш, авж 
олиш, кучайиш, кўпайиш.
мувофиқ
– мос келувчи, му-
носиб, лойиқ, қулай.
дунёқараш
– тушунча, эътиқод, назар, 
қараш, фикр.
моҳият
– ҳақиқат, бирон нарсанинг асли, 
туб-негизи; мазмуни.
Яшаш тарзи
– ҳаёт тарзи, турмуш ва ти-
рикчилик ҳолати.
Чўққи
– 1. Тоғнинг энг баланд нуқтаси. 2. 
Юксак даража, ғалаба, ютуқ.
Забт этиш
– эгаллаш, ишғол қилиш.
Эй инсон, илм олгин...
(Ибратли ҳикоя)
мар ибн Абдулъазиз амирликка сай-
лангач, уни таб-риклаш учун турли 
тарафлардан келган вакиллар ҳузурига ке-
лишди. Зиёратчилар орасида ҳижозлик ўн-
ўн бир ёшлар атрофидаги бир бола ҳам бор 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
235
эди. Ўша йигитча Умарни қутлаш учун ол-
динга чиқди. Амирул мўминин:
– Шошилмай тур, сендан ёши улуғлар ҳам 
бор, – деди. Шунда бола:
– Амирул мўмининни Аллоҳ қўлласин! 
Инсон икки кичик аъзоси – қалби ва тили 
билан инсондир. Агар Аллоҳ бандасига бур-
ро тил ва сақловчи қалб ато этган бўлса, га-
пиришга ҳақли эмасми? Ҳақиқатан ҳам, сиз 
айтгандек, гап ёшда бўлса, мажлисингизда 
ёши сиздан улуғроқ, гапиришга ҳақлироқ 
одамлар ҳам бор-ку, – деди.
Шунда амирул мўминин Умар ибн Аб-
дулъазиз боланинг сўзларидан таъсирланиб, 
ушбу маънодаги шеър айтди:
“Эй инсон, илм олгин, ҳеч ким олим бўлиб 
туғилмас, илм соҳиблари жоҳил каби бўл-
мас, илмсиз ёши улуғ одамнинг мажлисдаги 
мавқеи ҳам паст бўлар”.
Илм олиш сирлари
зиз болалар, қуйида илм олишнинг 
сирларини ҳамда юксак натижаларга 
эришишингизда ёрдам берадиган фойдали 
маслаҳатларни келтирамиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling