Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
235
эди. Ўша йигитча Умарни қутлаш учун ол-
динга чиқди. Амирул мўминин:
– Шошилмай тур, сендан ёши улуғлар ҳам
бор, – деди. Шунда бола:
– Амирул мўмининни Аллоҳ қўлласин!
Инсон икки кичик аъзоси – қалби ва
тили
билан инсондир. Агар Аллоҳ бандасига бур-
ро тил ва сақловчи қалб ато этган бўлса, га-
пиришга ҳақли эмасми? Ҳақиқатан ҳам, сиз
айтгандек, гап ёшда бўлса, мажлисингизда
ёши сиздан улуғроқ, гапиришга ҳақлироқ
одамлар ҳам бор-ку, – деди.
Шунда амирул мўминин
Умар ибн Аб-
дулъазиз боланинг сўзларидан таъсирланиб,
ушбу маънодаги шеър айтди:
“Эй инсон, илм олгин, ҳеч ким олим бўлиб
туғилмас, илм соҳиблари жоҳил каби бўл-
мас, илмсиз ёши улуғ одамнинг мажлисдаги
мавқеи ҳам паст бўлар”.
Илм олиш сирлари
зиз болалар, қуйида
илм олишнинг
сирларини ҳамда юксак натижаларга
эришишингизда ёрдам
берадиган фойдали
маслаҳатларни келтирамиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi