Бола – одоБи Билан азиз
226
1. Динни, муқаддас
нарсалар ва жойларни
оёқ ости қилиш.
2. Нодонлик, билимсизлик, беодоблик, жа-
ҳолат ва зулмат.
3. Ўз номини булғаш, иснодга қолиш, бад-
ном бўлишдан қўрқиб ҳақиқатни бекитиш,
ёлғон гапириш.
4. Ўзига бино қўйиш ва ўзини ҳаммадан
юқори деб ўйлаш.
5. Динга, соғлом ақлга тўғри келмайдиган
ишларни, гуноҳ амалларни қилиш.
6. Хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, бирон ишга
муккадан кетиб, бошқа
нарсаларни унутиб
қўйиш, ҳаддидан ошиш.
7. Эътиқоди йўқ кишиларга тақлид қилиш,
уларга ўхшашни орзу қилиш.
8. Иккиюзламачилик, риёкорлик, одамлар-
га фақат моддий имконига қараб муомалада
бўлиш, бойга мулозамат қилиб, камбағални
камситиш.
9. Ҳаётда айшу ишратга ўчлик, лаззат ва
роҳатни ўйлаб яшашни орзу қилиш (Зеро,
ҳаёт фақат мазза қилиб
яшашдангина ибо-
рат эмас).
10. Очкўз ва бахил бўлиш.
11. Кибр-ҳаво, ғурур, димоғдорлик, ўзини
катта тутиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
227
12. Мағрурланиб кетиш, ҳатто
яхши иш-
лари билан ҳам мақтаниш.
13. Ҳасад, бировларнинг ютуғини кўра ол-
маслик, қиз ғанчиқлик.
14. Ўзгаларнинг бахтсизлиги ва кулфати-
дан хурсанд бўлиш.
15. Лаганбардорлик, тилёғламалик қилиш,
хушомад.
16. Қариндош ва яқинларидан узоқлашиб,
уларга меҳрсиз бўлиш.
17. Қўрқоқлик қилиш,
етарли даражада
шижоат, ғайрат кўрсата олмаслик.
18. Ғазаб, ҳаддан ортиқча жаҳл, меъёри-
дан ортиқ қат тиққўллик қилиш.
19. Ўз сўзи ва
берган ваъдасида турмас-
лик, маккорлик, мунофиқлик, вафосизлик.
20. Сотқинлик, исёнчи ва фитначи бўлиш,
сўзи бошқа, иши бошқа бўлиш, бировлар-
нинг хотиржамлиги ва тинчлигини бузиш.
21. Одамлар ҳақида ёмон гумон қилиш,
улар ҳақида нотўғри ўй-фикрга бориш.
22. Мол-дунёга ўчлик, бахиллик ва зиқналик.
23. Яхши ишларни ва юмушларни кечик-
тириш, уларни ўз вақтида қилмаслик.
24. Гуноҳ ишларни яхши кўриш, таъқиқ-
ланган ишларни қилиш, одамларга азоб бе-
риш, уларнинг дилини оғритиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi