Бола – одоБи Билан азиз
230
Ривоят
бн Аббосдан:
– Сен қандай қилиб
шунча илмга
эришдинг, – деб сўрадилар.
У шундай жавоб берди:
– Савол берувчи тил, билувчи қалб ва чи-
дамли ўқитувчи билан.
Фойдали насиҳатлар
1. “Ёшликда заҳмат чекиб,
илм ўргансанг, касб-ҳунар эгал-
ласанг, қариганда роҳат топа-
сан” (Кошифий).
2. “Ким кўп китоб ўқиса, ки-
тоб унинг зеҳнини очади, завқини оширади,
сўзга чечан қилади. Китоб ёлғизликдаги энг
мунис ҳамдамдир. Китоб ўтмишдан ҳам,
келажакдан ҳам хабар берувчидир. Китоб
инсондан ҳеч нарса тиламайди, аммо уни
камолга етказади. Китоб одоб-ахлоқнинг
кони, билимнинг булоғидир”.
3. Қизиқиш илмнинг эшигидир.
4. Диққат-эътибор илмнинг макони.
5. Билак қила олмаган ишларни илм ҳал
қила олади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
231
6. Инсонни билим билан одоб безайди.
7. Ишлатилмаган билим бора-бора эски-
ради.
8. Билмаганлик айб эмас, билишга интил-
маслик айб.
9. Билим шундай бойликки, уни ҳеч ким
тортиб ололмайди.
10. Сен барча сўзларни билим билан сўзла-
гин, барча кишини билими учун улуғлагин.
11. Билим билан саодат йўли очилади,
шунга кўра, илмли бўл, бахт йўлини изла.
12. Заковатнинг озини оз дема, унинг фой-
даси каттадир. Билимнинг озини оз дема,
унинг манфаати кўпдир.
13. Билимни саралаб, сайлаб олиш учун
заковатли бўлиш керак. Ишларни кўнгил-
дагидек битириш учун эса билимли бўлиш
керак.
14. Фикр ғойибдан пайдо бўлмайди. Фикр
билимнинг ҳосиласидир.
15. Билим ўрган, заковат касб эт, беҳу-
да юрма, хайрли пайт келганида, улар сени
рўшноликка чиқаради.
16. Илм одамнинг зеҳнини очади, ақлини
кўпайтиради, билмаган нарсаларини бил-
диради, дунёда бахтли ва иззатли қилади.
17. Шаъбий айтади:
www.ziyouz.com kutubxonasi