Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
224
ўғил-қизлар телевизорда беҳаё ва бачкана 
филмлар, бемеҳрлик, шафқатсизлик ва ах-
лоқсизликни тарғиб қилувчи мультфилм-
ларни ота-оналаридан яширинча кўришга 
одатланади. Аслида буларни ҳеч бир инсон 
кўриши жоиз эмас. Зеро, улар инсон қалби-
ни қотириб, маънавиятини бузади.
Шифокорлар болаларнинг телевизорни 
қанча муддат кў риш лари мумкинлиги ҳақи-
да керакли тавсияларни беришган. 
болалар телевизорни қанча вақт
кўришлари мумкин?
елевизорда намойиш этиладиган кўр-
сатув ларни томоша қилишдан олдин ва 
ундан кейин кўриш аъзолари текшириб кў-
рилганда, кўзнинг тез чарчаб-толиқиб қол-
гани аниқланган. Бунда биринчи навбатда 
кўзнинг аккомодацион аппарати чарчайди. 
Бу аппарат идрок қилинаётган тасвирнинг 
аниқлигини таъминлайди. Кўз тез толиқиб 
қолмаслиги учун телевизор экранидан ками-
да уч метр узоқликда ўтириш керак.
Бола қанча ёш бўлса, телевизор қаршиси-
да шунча кам ўти-риши керак. Жумладан, 4 
ёшли болалар 15 дақиқа, мактабгача ёшда-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
225
ги болалар куни билан ярим соат, 14 ёшгача 
бўлган мактаб ўқувчилари кўпи билан бир 
соат, юқори синф ўқувчилари эса икки соат 
телекўрсатувларни томоша қилишлари маъ-
қул деб топилган. Айниқса, телекўрсатувлар-
ни рангли телевизорда томоша қилганда оқ-
қора рангда кўрсатадиган телевизорга нис-
батан кўзни унчалик зўриқтирмайди. Рангли 
тасвир аккомодацион аппаратдан зўриқиш-
нинг бир қисмини олиб, кўзнинг рангли ид-
рок этиш аппаратини стимуллайди. Шундай 
бўлса-да, хоҳ рангли, хоҳ оқ-қора телевизор 
бўлишидан қатъий назар, мутахассислар им-
кон қадар камроқ телевизор кўришни тавсия 
этадилар. Демак, ҳурматли болалар, имкон 
қадар камроқ телевизор кўриш, бунинг ўр-
нига устоз топширган уй вазифаларини та-
йёрлаш, бадиий китоблар ўқиш, ота-онамиз-
га кўмаклашиш ва бўш вақтимизда тенгқур 
болалар билан ўйнаш жуда фойдали деб ай-
тилган.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling