Бола – одоБи Билан азиз
240
10. Жисмоний машқларга бепарво бўл-
маслик.
Соғлом бўлишни хоҳлайдиган ҳар бир бо-
ла жисмоний машқларни ҳар доим бажариб
туриши керак. Чунки машқ орқали қон ай-
ланиши тезлашади, миямизга кислород етиб
боради,
мушаклар кучайиб, бўғинларнинг
ҳаракатини
таъминлайди, руҳий таранглик
камайиб, куч-қувват ортади. Машқ туфайли
юрак, буйрак, ўпка ва томирлар кучга тўла-
ди, томирлар кенгаяди ва эластик (эгилув-
чан) ҳолга келади.
Азиз болалар, бу каби машқларга бепар-
во бўлманг. Энг қулай машқ юриш ва зина-
дан чиқиб-тушиш, айниқса, футбол, сузиш,
велосипед ҳайдаш, теннис, волейбол, баскет-
бол каби спорт турлари билан шуғулланиш
лозим. Дарсдан толиққанимизда
жисмоний
машқлар қилиш фойдали. Бу билан дам ола-
миз, баданимиз ва ақлимизга куч-қувват қў-
шилади.
11. Телевизор, телефон ва компьютердан
узоқ бўлиш.
Таълим олаётган ўқувчи эътиборини жалб
этадиган барча нарсадан узоқ бўлиши зарур.
Ҳатто уяли алоқа воситаси ҳам халақит бер-
гани учун уни ўчириб қўйиши керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
241
Дарс вақтида бегоналар телефон қилса,
ўқувчи дасрдан чалғийди ва хаёли бўлинади.
Шунингдек, телевизор қаршисида узоқ вақт
ўтириш анча вақтимизни олади ва дарсга ки-
ришиш осон бўлмайди. Телевизор дарс қи-
лишга тўсқинлик қилади.
Баъзи ўқувчилар дарс жараёнида телеви-
зорга қулоқ солиб, янги маълумотларни ўз-
лаштиришлари нотўғри. Бундан ташқари,
компьютер ўйинлари ўқувчини толиқтиради.
Ундан фақат
керакли ишлардагина фойда-
ланиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: