Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

6. Ўқишда танаффус зарур.
Дарс мобайнида бироз танаффус қилиш 
танаффуссиз ўқишдан фойдалироқ. Дам 
олиб ўқиш ишни қисқа ва тез фурсатда ба-
жаришнинг сабабидир.
Дарсга танаффус бериш бир хилликдан 
қочиш, кучни ошириш, янада унумли иш-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
238
лашга ёрдам беради. Тинимсиз дарс қилиш 
зеҳнни чарчатади, сабрни кетказади ва илм-
ни қабул қилиш имкониятини камайтиради.
Лекин, дарс орасидаги танаффусни теле-
визор кўриш, компью тер ўйнаш, телефон-
да гаплашиш билан эмас, балки тоза ҳавода 
юриш ва жисмоний машқлар қилиш билан 
ўтказиш керак.
7. Қизиқувчан бўлиш.
Мавзуларни яхшилаб ўзлаштириш учун 
қизиқиш керак. Ҳар бир маълумотни алоҳи-
да эътибор ва қизиқиш билан ўқисак, зеҳн-
да яхши сақланиб қолади. Шунингдек, бажа-
ра олмаган саволимизни китоблардан хоҳиш 
билан қидирсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Имоми Аъзамдан: “Қандай қилиб чуқур 
билим эгаси бўлгансиз?” деб сўрашганида, 
“Билмаганимни ўрганиш учун диққат билан 
тингладим, билганларимни қайтаришганда 
эса худди билмагандек мароқ билан такрор-
ладим”, деб жавоб берган экан. Болалар шу-
ни унутмангки, кўп ишлагандан кўра унумли 
ишлашга ҳаракат қилиш керак. Китоб бизга 
юк эмас, йўл кўрсатувчидир.
8. Саволларни тўғри тушуниш.
Имтиҳонга тайёрланаётганда кўп савол-
ларга жавоб топиш керак. Сизга берилаётган 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
239
саволларни тўғри тушуниш жавоб бериш-
ни енгиллаштиради. Саволни яхши тушуниб 
олмаган одам унинг жавобига ҳам қийналади 
ёки нотўғри жавоб беради.
Унутмаслик керакки, саволни тўғри тушу-
ниш ва ишлаётган машқ моҳиятини билиш 
масаланинг ярмини ечиш билан баробар.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling